АсосийДунё

Туркияда спиртли ичимликдан заҳарланиб вафот этган ўзбекистонликлар сони 10 нафарга етди

Аввалроқ 6 киши вафот этгани хабар қилинган эди.

'Туркияда спиртли ичимликдан заҳарланиб вафот этган ўзбекистонликлар сони 10 нафарга етди'ning rasmi

Жорий йилнинг 15 январь куни Истанбул шаҳридаги Бош консулхонамизга тўрт нафар фуқаромизнинг (барчаси эркак киши) сохта спиртли ичимлик истеъмол қилиш натижасида вафот этганлиги бўйича мурожаатлар келиб тушди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси хабар қилди.  

14 январь куни 6 нафар фуқаро вафот этгани ҳақида хабар қилинган эди. 

Бош консулхона дипломатлари ушбу ҳолат юзасидан Истанбул соғлиқни сақлаш, суд-тиббий экспертиза бошқармаси ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан доимий алоқада бўлиб турибди.

Шунингдек, консулхонамизнинг телефон рақамлари орқали келиб тушаётган саволларга жавоб берилмоқда.

Бош консулхона барча фуқароларимизни эҳтиёт чоралари кўришга, шахсий хавфсизликка риоя қилишга ва зарур ҳолларда Бош консулхонага мурожаат қилишга чақиради.

Алоқа учун:

+90 (553) 541-17-17

    Бошқа янгиликлар