Канада ҳукумати АҚШнинг эҳтимолий савдо чекловларига жавобан, ушбу мамлакат товарларига 105 миллиард доллар миқдорида бож солиқларини жорий этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақида zamon.uz хабар берди.
Маълумотларга кўра, Канада ҳукумати АҚШнинг келажакда қўллаш мумкин бўлган чекловларига жавоб сифатида 150 миллиард канад долларига тенг (105 миллиард АҚШ доллари) товарлар рўйхатини тайёрлаб қўйган. Мазкур чоралар сайланган президент Дональд Трамп томонидан Канада маҳсулотларига нисбатан бож солиқлари жорий этилиши ҳолатида кучга кириши мумкин.
Канаданинг барча вилоятлари бош вазирлари АҚШ савдо чекловларига қарши чоралар ишлаб чиқиш учун ҳамкорликка тайёрлигини билдиришди. Канада ҳукумати ҳар қандай чекловлар мамлакатнинг иқтисодий манфаатларига таъсир кўрсатишини қайд этиб, АҚШ билан савдо муносабатларида барқарорликни сақлашни мақсад қилмоқда.