АсосийЖамият

Бухорода Ўрта Осиёдаги энг қадимий металл қуроллар топилди

Бухоронинг Қоракўл туманидаги Пойкент масканидан милоддан аввалги I ва милодий I-IV асрларга оид қурол-аслаҳалар топилди.

'Бухорода Ўрта Осиёдаги энг қадимий металл қуроллар топилди'ning rasmi

Бухоронинг Қоракўл туманидаги Пойкент масканидан милоддан аввалги I ва милодий I-IV асрларга оид қурол-аслаҳалар топилди. Бу ҳақда Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати хабар берди.

Қадимий Пойкент шаҳри Қоракўл туманида жойлашган бўлиб, уни ўрта аср тарихчилари “Савдогарлар шаҳри” ёки “Мис шаҳар” дея таърифлаган. Таъкидланишича, у Бухородан ҳам қадимийдир. 

Қазиш ишлари давомида яқинда Пойкентдан қадимий қурол-аслаҳалар, металл жиҳозлар, шунингдек, ибодатхона маросимларида қўлланилган қўнғироқлар ва исириқдонлар топилди. Бу буюмлар эрамиздан аввалги I аср ва эрамизнинг I асрига тегишли бўлиб, саклар ва массагетлар давридан қолган.  

Реставраторлар ушбу топилмаларни асл ҳолатига келтириш устида ишламоқда. Бу жараён ўта мураккаб ва катта билимни талаб қилади. Ушбу топилмалар Сўғд даври деворий суратларида ҳам учрайди. Археологик топилмалар сайёҳларнинг диққатини жалб қилиш билан бирга, юртимизнинг бой тарихи ҳақида чуқурроқ тасаввур беради.

Маълум бўлишича, шунингдек, изланишлар натижасида узунлиги 13,7 метр бўлган катта зал ёки ҳовли атрофида супалар топилган. III-IV асрларда у қўшни ибодатхонадан пастда жойлашган, шунинг учун унга шимол томондан 12 поғонали, кенглиги 3,4 метр зинапоя ва пандус тушган.

    Бошқа янгиликлар