“Челси” жамоаси устози Антонио Конте ноябрь ойида АПЛнинг энг яхши мураббийи деб топилди. Бу ҳақда "Championat.com" нашри хабар бермоқда.
Ноябрь ойида Лондон клуби 4 та кетма-кет ғалабага эришди – “Эвертон” – 5:0, “Мидлсбро” – 1:0, “Тоттенхэм” – 2:1 ва “Манчестер Сити” – 3:1.
Диего Коста ноябрь ойидаги тўртта ўйиндан учтасида майдонга тушиб, 2 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди. “Челси”нинг яна бир аъзоси Педро Родригес ноябрь ойидаги энг чиройли гол муаллифи бўлди.
Англия чемпионати 14-туридан кейин “Челси” 34 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўринда бораётган “Арсенал” ҳисобида 3 очкога камроқ.