АсосийДунё

Қирғизистонда йил бошидан бери қизамиқнинг 200 дан ортиқ янги ҳолати қайд этилди

2024 йилда Қирғизистонда 14 минг 380 қизамиқ касаллиги қайд этилган, шундан 5,7 мингтаси Бишкек шаҳрида.

'Қирғизистонда йил бошидан бери қизамиқнинг 200 дан ортиқ янги ҳолати қайд этилди'ning rasmi

2025 йил бошидан буён Қирғизистонда қизамиқнинг 229 та янги ҳолати, жумладан, Бишкекда 144 таси қайд этилди. Бу ҳақда мамлакатнинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Маълумотларига кўра, касалланишнинг кўпайишига асосий сабаб аҳолининг эмлаш билан кам таъминлангани бўлиб, бу кўрсаткич пойтахтда атиги 69 фоизни ташкил этган бўлса, талаб қилинадиган кўрсаткич 95 фоизгача етмоқда.

Жорий йилги қисқа статистикани ўтган йил билан таққослайдиган бўлсак, 2024 йилда республикада 14 минг 380 қизамиқ касаллиги қайд этилган, шундан 5,7 мингтаси Бишкек шаҳрида.

Вазирлар Маҳкамасининг баённома топшириқлари ижроси доирасида Соғлиқни сақлаш вазирлигида сайёр тезкор штабнинг йиғилиши ташкил этилди.

Муҳокамаларда соғлиқни сақлаш ва пойтахт ҳокимлиги, соғлиқни сақлаш ташкилотлари раҳбарлари, таълим муассасалари, вилоятлар ҳокимликлари вакиллари иштирок этди. Қизамиқ, қизилча, ARVI ва гриппнинг тарқалишига қарши эмлаш кампанияларининг жорий эпидемиологик ҳолати ва мониторинги муҳокама қилинди.

Ўтган йили республикада қўшимча ва тозаловчи эмлашнинг уч босқичи амалга оширилди. Жами 918 минг бола, 29 минг 258 нафар тиббиёт ходими, ўрта ва олий таълим муассасаларининг ўқитувчилари ва талабалари эмланди.

Қайд этилишича, қизамиқнинг кейинги тарқалишининг олдини олиш учун вазирлик тўққиз ойликдан етти ёшгача бўлган болаларни кенг қамровли эмлаш кампанияларини давом эттирмоқда.

“Бироқ, вакцинани рад этиш туфайли тўлиқ қамровга эришиш қийин. Шу сабабли, жиддий эпидемиологик хавфлар юзага келади, чунки вирус эмланмаган болалар орасида фаол тарқалмоқда”, дея таъкидлаган вазирлик.

Тезкор штаб йиғилиши якунларига кўра, қизамиқ касаллигига қарши курашиш бўйича аҳоли ўртасида маърифий ишларни кучайтириш ва профилактика чора-тадбирлари тўғрисида қарор қабул қилинди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Украинада 18 ёшдан мобилизация эълон қилинади'ning rasmi

    Дунё Бугун 22:39

    Украинада 18 ёшдан мобилизация эълон қилинади

    Бу ташаббус ихтиёрий бўлиб, умумий сафарбарлик доирасига кирмайди.

    'Жо Байденнинг махфий маълумотларни олиш ҳуқуқи бекор қилинди'ning rasmi

    Дунё Бугун 20:24

    Жо Байденнинг махфий маълумотларни олиш ҳуқуқи бекор қилинди

    Дональд Трамп собиқ президент Жо Байденнинг махфий маълумотларга кириш ҳуқуқини бекор қилди.

    'Эрон Ташқи ишлар вазири Суриянинг янги ҳукуматини қўллаб-қувватлашини айтди'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:19

    Эрон Ташқи ишлар вазири Суриянинг янги ҳукуматини қўллаб-қувватлашини айтди

    Эрон Ғазо секторидаги фаластинликларга ёрдам беришга тайёрлигини айтди.

    'Туркияда 33 киши қалбаки алкоголь истеъмолидан вафот этди'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:49

    Туркияда 33 киши қалбаки алкоголь истеъмолидан вафот этди

    Улар орасида ўзбекистонликлар йўқлиги хабар қилинди.

    'Аляскада самолёт бедарак йўқолди'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:38

    Аляскада самолёт бедарак йўқолди

    Самолёт бортида 10 киши бўлган.

    'Австралияда фуқаро ҳовлисидан 100 дан ортиқ заҳарли илон топилди'ning rasmi

    Дунё 07.02.2025 16:18

    Австралияда фуқаро ҳовлисидан 100 дан ортиқ заҳарли илон топилди

    Илонлар тўкилган барглар уюмига ин қурган, улардан бири уй эгасининг итини чақиб олган.