Москвадаги “Принс Плаза” савдо марказида ўтказилган рейд давомида 426 нафар мигрант қўлга олинди. Савдо марказида ўтказилган рейд давомида, Россия Федерациясида ноқонуний яшаётган 426 нафар мигрант аниқланиб, улар тегишли тартибда ҳуқуқ-тартибот идораларига олиб кетилган. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди.
Шунингдек, “Принс Плаза”да миграция ҳужжатлари ва чегарадан ўтиш штампларини сохталаштириш бўйича фаолият олиб борган бутун бошли лаборатория ҳам аниқланган.
Таъкидланишича, 2025 йил 1 январдан бошлаб Москва вилоятида алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдоси, кўча савдоси, ижтимоий хизматлар, спорт, маданият, соғлиқни сақлаш ва таълим каби қатор соҳаларда патент бўйича ишлайдиган хорижий фуқароларнинг меҳнатидан фойдаланишга чекловлар жорий этилди. Бундай чора-тадбирлар қонунбузарликлар сонини камайтириш ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.