АсосийЖамият

Қозоғистон Ўзбекистонга картошка экспортини тўхтатди

Қўшни республикада сабзавот нархи кескин ошиб кетди.

'Қозоғистон Ўзбекистонга картошка экспортини тўхтатди'ning rasmi

Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудларида картошка нархи кескин ошиб кетди. Ҳукумат учинчи мамлакатларга сабзавот экспортини олти ойга чеклади. Бу ҳақда Tengrinews хабар берди. 

Қўшни давлатлар, хусусан, Ўзбекистон томонидан талаб ошгани ва экспорт нархлари юқорилиги сабабли жорий йилда картошка экспорти 1,5 баробар ошиб, 411 минг тоннадан 605 минг тоннага етди. Кучли талаб ички бозорга ҳам таъсир кўрсатди. Охирги ҳафтада экспортга йўналтирилган ишлаб чиқарувчиларда нархларнинг кескин ўсиши (170 тенгедан 270 тенгега, тахминан, 4 мингдан 6,5 минг сўмгача) қайд этилди, дейилади ҳукумат хабарида.

Қозоғистонда картошканинг бир килоси 400 тенгегача (9,5 минг сўмдан зиёд) ва ундан юқори сотилмоқда. Жумладан, Оқтўбе шаҳрида январь ойи бошида бир килоси 200 тенгедан қиммат бўлмаган. Охирги ҳафтада нарх икки баробар ошди. Бугунги кунда супермаркетларда бир килограмм картошка 388 тенгедан (9 400 сўм атрофида) сотилмоқда. Ҳатто сифати бузилган картошкаларнинг ҳам нархи ошган.Сотувчилар буни маҳсулотнинг ҳар бир партияси олдингисидан қимматроқ тушиши билан изоҳлаган.

Ички бозорда нархни барқарорлаштириш, унинг асоссиз оширилишига йўл қўймаслик учун картошкани учинчи давлатларга олиб чиқиш 6 ойга чекланмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намози ўқилиш вақтлари эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият 25.05.2026 17:55

    Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намози ўқилиш вақтлари эълон қилинди

    Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати маълум қилди.

    'Uzbekistan Airways ички рейслар бўйича янги қоидаларни жорий этмоқда'ning rasmi

    Жамият 25.05.2026 12:35

    Uzbekistan Airways ички рейслар бўйича янги қоидаларни жорий этмоқда

    Янги тартиб ва қоидалар бўйича маълумот берилди. Эндиликда...

    'Сирдарёда ЙПХ ходими машинада аёлни уриб ўлдиргани айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият 25.05.2026 12:35

    Сирдарёда ЙПХ ходими машинада аёлни уриб ўлдиргани айтилмоқда

    Сирдарё вилоятида йўл-патруль хизмати ходими иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида 38 ёшли аёл ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.

    'Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ҚҚС "нол" ставкаси жорий қилинди'ning rasmi

    Жамият 25.05.2026 12:35

    'Янги йилнинг илк кунида Ўзбекистонда 1100 нафарга яқин чақалоқ туғилди'ning rasmi

    Жамият 25.05.2026 12:35

    Янги йилнинг илк кунида Ўзбекистонда 1100 нафарга яқин чақалоқ туғилди

    1 январь куни Ўзбекистонда 1094 нафар чақалоқ дунёга келган бўлиб, энг кўп туғилиш Фарғона вилоятида қайд этилди.

    'Байрам кунларида Тошкент метроси ва автотураргоҳлар иш тартиби ўзгаради'ning rasmi

    Жамият 25.05.2026 12:35

    Байрам кунларида Тошкент метроси ва автотураргоҳлар иш тартиби ўзгаради

    Янги йил арафасида метро узайтирилган режимда ишлайди, автотураргоҳлар эса бир неча кун бепул бўлади.