Сўнгги кунларда бозорлардаги асосий маҳсулотлардан бири – картошканинг нархлари аҳоли ўртасида кенг муҳокама қилинмоқда.
Рақобат қўмитасининг хабар беришича, Тошкент шаҳридаги "Фарҳод деҳқон бозори" ва "Юнусобод деҳқон бозори"даги нархлар таҳлил қилинган.
Ушбу маҳсулот нархидаги ўзгариш сабаблари ва уларга таъсир кўрсатувчи омиллар ўрганилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 3 январидан 17 январигача бўлган даврда картошканинг улгуржи нархлари 6 200 сўмдан 7 000 сўмгача ёки 12,9%га кўтарилган.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда йилига 3,6 млн.тонна картошка етиштирилади, 700 минг тонна атрофида картошка импорт қилинади.
Сал аввал Қозоғистон Ўзбекистонга картошка экспортини тўхтатган эди.