АсосийЖамият

Бугун баъзи ҳудудларда ёмғир ва қор ёғади

Ҳарорат 5-10° илиқ бўлади.

'Бугун баъзи ҳудудларда ёмғир ва қор ёғади'ning rasmi

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи баъзи жойларда ёмғир ёғади, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда баъзида 20-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 5-10° илиқ бўлади.

Пойтахтда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 8-10° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда баъзида 20-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 0-5° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар