АсосийЖамият

Абу-Дабидаги Халқаро танловда ғолиб бўлган ўқувчиларга автомобиль совға қилинди

Президент мактабининг икки нафар ўқувчисининг ота-онаси ва устозига Президент номидан BYD автомобили совға қилинди.

'Абу-Дабидаги Халқаро танловда ғолиб бўлган ўқувчиларга автомобиль совға қилинди'ning rasmi

Абу-Даби шаҳрида “Глобал ўрта мактаблар” номинацияси бўйича Шайх Зоид мукофоти совриндори бўлган Президент мактаби икки нафар ўқувчисининг ота-онаси ва устозига Президент номидан BYD автомобили совға қилинди.

Мукофотни топшириш маросимида Бош вазир Абдулла Арипов ҳамда Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 14 январь куни Тошкент шаҳридаги Президент мактаби барқарор ривожланиш бўйича Шайх Зоид ал Наҳаён номидаги нуфузли мукофотнинг “Глобал ўрта мактаблар” номинациясида ғолиб деб топилди. Мукофотни Бирлашган Араб Амирликлари президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид ал Наҳаён топширди. Ушбу тадбир Президент Шавкат Мирзиёевнинг БААда бўлган ташрифи чоғида бўлиб ўтди.

    Бошқа янгиликлар