АсосийСиёсат

Ўзбекистондаги 230 та туғуруқхона 100 миллион долларлик тиббий ускуналар билан таъминланади

Президент шифокор ва ҳамшираларни қўшимча ўқитиш вазифасини қўйди.

'Ўзбекистондаги 230 та туғуруқхона 100 миллион долларлик тиббий ускуналар билан таъминланади'ning rasmi

Давлатимиз раҳбари тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш ва хизматлар сифатини оширишга доир таклифлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва даволаш сифатини ошириш мақсадида шифохоналар замонавий ускуналар билан таъминланмоқда. Бунинг учун бюджетдан ҳар йили камида 100 миллиард сўм ажратилаяпти. Шунингдек, ўтган йилнинг ўзида тиббиётни юқори технологик ускуналар билан таъминлаш учун 200 миллион доллар хорижий инвестиция, 94 миллион доллар грант жалб қилинди.

Натижада олдин фақат республика муассасаларида бўлган компьютер томографи, магнит резонансли томограф, ангиографлар ҳозир вилоятларда, ўнлаб туманларда ҳам бор. Бу ихтисослашган хизмат аҳолига янада яқинлашди, дегани.

Жорий йил ушбу мақсадларга давлат ҳисобидан 200 миллиард сўм ажратилган. Шунингдек, тиббиётга 370 миллион доллар хорижий инвестиция киритилиши мўлжалланган.

Тақдимотда тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш бўйича режалар баён этилди.

Хусусан, Осиё тараққиёт банкининг 100 миллион доллар маблағи эвазига республикадаги 230 та туғруқ муассасаси учун 45 турдаги 21 мингта тиббий ускуна ва 6 та реанимобил харид қилинади.

Германиянинг KfW банкининг 30 миллион евро маблағи ҳисобига Қорақалпоғистон ва Хоразмдаги 19 тадан тиббиёт муассасаси юрак-қон томир касалликларини даволовчи 862 та ускуна билан жиҳозланади. Яна шу банкнинг 13,5 миллион евро гранти орқали Термиз шаҳрида ўқув маркази, талабалар турар жойи қурилади. Бу марказ замонавий ўқув-симуляция ва ахборот технологиялари билан жиҳозланади.

Давлатимиз раҳбари жиҳозлаш бу масаланинг фақат бир қисми экани, уларда ишлай оладиган малакали мутахассисларни ҳозирдан тайёрлаш кераклигини таъкидлади. Тегишли муассасалардаги шифокор ва ҳамшираларни қўшимча ўқитиш вазифаси қўйилди.

Ускуналардан самарали фойдаланиш ҳам муҳим. Масалан, вилоятларда ангиографлар юкламаси ўртача 34 фоиз. Томограф бўйича ҳолат ҳам ҳар хил.

Шу боис, ҳокимликлар билан бирга, давлат шифохоналаридаги юқори технологик ускуналардан самарали фойдаланиш бўйича аутсорсинг ва хусусий шериклик лойиҳалари йўлга қўйилиши белгиланди. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Саида Мирзиёева “Раҳбар аёллар мактаби” лойиҳаси очилишида қатнашди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 11:38

    Саида Мирзиёева “Раҳбар аёллар мактаби” лойиҳаси очилишида қатнашди

    Мазкур лойиҳага Президент фармонига кўра асос солинган.

    'Ўзбекистонда 2030 йилгача "яшил" лойиҳалар амалга оширилади'ning rasmi

    Сиёсат 20.01.2025 15:48

    Ўзбекистонда 2030 йилгача "яшил" лойиҳалар амалга оширилади

    Лойиҳалар Глобал экологик фонднинг 6,5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги грант маблағлари ҳисобидан амалга оширилмоқда.

    'АҚШ Давлат котиби лавозимига номзод Маркo Рубио Россияга қарши санкциялар бекор қилиниши мумкинлигини билдирди'ning rasmi

    Сиёсат 16.01.2025 17:14

    АҚШ Давлат котиби лавозимига номзод Маркo Рубио Россияга қарши санкциялар бекор қилиниши мумкинлигини билдирди

    Рубио Россияга қарши санкциялар мавжудлигини Украина билан музокараларда “савдолашув” воситаси деб атади.

    'Шавкат Мирзиёев инвестиция режасини бажармаган ташкилот раҳбарларини жиддий огоҳлантирди'ning rasmi

    Сиёсат 16.01.2025 16:53

    Шавкат Мирзиёев инвестиция режасини бажармаган ташкилот раҳбарларини жиддий огоҳлантирди

    2025 йили 27 та туманда инвестицияни 200 млрд доллардан ошириш топширилди.

    'Президент Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиевни лавозимидан озод этди'ning rasmi

    Сиёсат 16.01.2025 16:37

    Президент Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиевни лавозимидан озод этди

    Бунга ҳудудида ивестицияларни жалб қилиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва бошқа йўналишлардаги фаолиятда жиддий камчиликларга йўл қўйгани сабаб бўлди.

    'Президентнинг Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташриф якунланди'ning rasmi

    Сиёсат 15.01.2025 22:01