АсосийЖамият

"Ўзбекистонга картошка импорти фақат Қозоғистонга боғланиб қолмаган"

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қозоғистон картошка экспортини чеклаши ортидан Ўзбекистонда картошка нархи ошгани юзасидан муносабат билдирди.

'"Ўзбекистонга картошка импорти фақат Қозоғистонга боғланиб қолмаган"'ning rasmi

Қозоғистон картошка экспортига чеклов қўйгани сабаб Ўзбекистонда картошка нархи сезиларли даражада ошиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалади. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бунга муносабат билдирди.

Унда айтилишича, Ўзбекистон аҳолисининг картошкага бўлган йиллик талаби 4 миллион тоннани ташкил этади. 2024 йилда мамлакатда жами 3,7 миллион тонна, шундан асосий майдонда 2,7 миллион тонна ва такрорий экин сифатида 1 миллион тонна картошка  етиштирилган. Мазкур ҳосилнинг 600 минг тоннаси кейинги мавсумда экиш учун уруғлик сифатида захира қилинган ва табиий йўқотиш 100 минг тонна (3 фоиз) атрофида белгиланган.

2024—2025 йил қиш ва баҳор мавсуми учун маҳаллий ҳокимликлар томонидан жалб қилинган тайёрлов корхоналари томонидан 245,5 минг тонна картошка захирага жамғарилган ва фсп.агро.уз онлайн платформаси орқали субъектлар кесимида мониторинг йўлга қўйилган.

“Захирага жамғарилган маҳсулотни ички истеъмол бозорига чиқариш бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ҳар 10 кунлик тармоқ жадвали ҳудудлар кесимида тасдиқланиб, ижросини таъминлаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига юборилган”, дейилади вазирлик хабарида.

2025 йил 20 январь ҳолатига маҳаллий ҳокимликлар томонидан жалб қилинган тайёрлов корхоналари томонидан жами 6,3 минг тонна картошка ички бозорларга савдога чиқарилган, захира қолдиғи 239,2 минг тоннани ташкил қилади. 2024 йилда 703 минг тонна, шундан декабрь ойида 74,4 минг тонна картошка импорт қилинган.

Вазирлик хабарида таъкидланишича, Ўзбекистонга картошка импорти фақат Қозоғистон Республикасига боғланиб қолмаган. Мамлакатда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини диверсификация қилиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар самараси туфайли айни пайтда  қўшни Қозоғистондан ташқари Покистон, Қирғизистон, Афғонистондан ҳам  картошка импорт қилиш йўлга қўйилган.

Хусусан, мамлакатда картошка етишмовчилигининг олдини олиш ва ўз вақтида зарур чора-тадбирлар кўриш учун 2024 йил 6—11 декабрь кунлари  Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги  Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги раҳбарлигида Ўзбекистон делегацияси Эрон ва Покистонга юборилди. Ташриф давомида эришилган келишувга мувофиқ, 2025 йил январь – май ойларида Ўзбекистонга Эрондан 100 минг тонна ва Покистондан 100 минг тонна жами 200 минг тонна картошка етказиб берилади.

Бундан ташқари, Сурхондарё вилоятидаги дала майдонларида етиштирилаётган картошка ҳосили март ойининг иккинчи ярми ва апрель ойларида  тўлиқ мамлакат бозорларига  чиқарилади.

Ички бозорни картошка билан таъминлаш ҳамда нарх барқарорлигини сақлаш учун қуйидагилар амалга оширилади:

  • Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан бирга тайёрлов корхоналарида захира қилинган картошка ҳисобидан 239,2 минг тонна маҳсулотни график асосида ҳар 10 кунда 15-25 минг тоннагача миқдорда ички бозорга тизимли чиқарилади;
  • Карантин агентлиги томонидан импортёр тадбиркорлар билан  Покистондан ва Эрондан 100 минг тоннадан ҳамда Афғонистондан фитосанитар талабларга мувофиқ қўшимча  картошка олиб келиш ташкил этилади;
  • Сурхондарё вилоятида январь ойида 7,5 минг гектар ҳамда февраль ойида барча вилоятларда (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидан ташқари) 28,5 минг гектар майдонда картошка экилиб, апрель ойида 70 минг тонна, май ойида 450 минг тонна ҳосил етиштирилиб, ички бозорга йўналтирилади ва аҳоли талаби тўлиқ таъминланади.
“Юқоридагилардан келиб чиқиб, юртдошларимиздан мамлакатимизда картошка нархи ошиши ҳақидаги бир томонлама олинган маълумотлардан фойдаланган ҳолда тарқатилаётган хабарларга алданиб қолмасликларини сўраймиз”, дейилади вазирлик хабарида.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Долларнинг расмий курси кўтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:57

    Долларнинг расмий курси кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Қирғизистонда экстремистик материалларни тарғиб қилган ўзбекистонлик аёл ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:59

    Қирғизистонда экстремистик материалларни тарғиб қилган ўзбекистонлик аёл ушланди

    Ҳозирда аёл вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган, тергов давом этмоқда.

    'Фарғонада маст ҳайдовчи икки фуқарони уриб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:11

    Фарғонада маст ҳайдовчи икки фуқарони уриб кетди

    Ҳодиса оқибатида икки йўловчи ҳалок бўлган.

    'Камбағал оилалар аъзоларига БҲМнинг 10 бараваригача миқдорда субсидиялар ажратилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:31

    Камбағал оилалар аъзоларига БҲМнинг 10 бараваригача миқдорда субсидиялар ажратилади

    Субсидия қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиш учун берилади

    'Тошкент аэропортида 2 нафар қизни фоҳишалик қилиш учун Туркияга юбораётган аёл қўлга олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:24

    Тошкент аэропортида 2 нафар қизни фоҳишалик қилиш учун Туркияга юбораётган аёл қўлга олинди

    25 ёшли аёл 21 ёшли қизларни алдаб Истанбулга учириб юбормоқчи бўлган.