АсосийДунё

Россия Мудофаа вазири Ўзбекистонга келди

Андрей Белоусов Тошкентга ташрифи давомида ҳарбий-сиёсий раҳбарият билан музокаралар ўтказади.

'Россия Мудофаа вазири Ўзбекистонга келди'ning rasmi

Кеча, 21 январь куни Россия Мудофаа вазири Андрей Белоусов Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.

Билдирилишича, Белаусов Тошкентга ташрифи давомида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири генерал-майор Шуҳрат Холмуҳаммедов, шунингдек, мамлакат ҳарбий-сиёсий раҳбарияти билан музокаралар ўтказади.

"Андрей Белоусов Марказий Осиё минтақасида хавфсизликни таъминлаш, Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилади", дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар