АсосийДунё

Ҳиндистон АҚШдаги фуқароларини оммавий депортациядан аввал олиб чиқиб кетмоқчи

Президент Дональд Трамп маъмурияти билан муносабатларни яхшилаш мақсадида шундай қадам қўйилмоқда.

'Ҳиндистон АҚШдаги фуқароларини оммавий депортациядан аввал олиб чиқиб кетмоқчи'ning rasmi

Ҳиндистон ҳукумати АҚШда ноқонуний яшаб келаётган 18 мингга яқин фуқаросини қабул қилишга тайёрлигини билдирди. Президент Дональд Трамп маъмурияти билан муносабатларни яхшилаш мақсадида шундай қадам қўйилмоқда.

Манбаларга кўра, Ҳиндистон ва АҚШ ҳукуматлари биргаликда АҚШда ноқонуний яшаб келаётган 18 мингга яқин ҳинд фуқаросини аниқлаган. Бироқ, бу рақам аслида анча кўпроқ бўлиши ҳам мумкин. 
Ҳиндистон томонидан бундай ҳамкорликка эвазига, янги АҚШ маъмурияти ҳинд фуқаролари учун қонуний иммиграция каналларини, жумладан, талабалар визалари ва малакали ишчилар учун H-1B визаси дастурини ҳимоя қилишини умид қилмоқда. 2023 йилда ушбу дастур бўйича берилган 386 минг визанинг қарийб учдан икки қисми ҳинд фуқароларига тўғри келган. 

Маълумотларга кўра, 2024 молиявий йилда АҚШда ноқонуний яшаб келаётган 1100 ҳинд фуқароси депортация қилинган. Бу кўрсаткич илгарига нисбатан ўсишни кўрсатади.

Шунингдек, 2024 йил октябрь ойида АҚШ 160 минг ҳинд фуқаросини депортация қилгани ҳақида хабар берилган. Икки давлат ўртасида қонуний иммиграцияни яхшилаш ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўйича ҳамкорлик давом этмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Дональд Трамп АҚШ ҳукумати тепасига келганидан сўнг, бошқа ташаббуслар билан бир қаторда Американи ноқонуний мигрантлардан тозалашга киришган. Масалан, Bloomberg ҳисоботига кўра, Трамп томонидан имзоланган иммиграция фармойишига кўра, АҚШга ноқонуний йўллар билан кирган тахминан 80 минг турк фуқароси ўз ватанларига экстрадиция қилиниши мумкин. АҚШ чегара хавфсизлиги бўйича нозир Томас Хоманнинг айтишича, Иммиграция ва божхона назорати бутун мамлакат бўйлаб депортация қилиш учун ҳужжатсиз муҳожирларни ҳибсга олишни бошлаган.

Абдуллоҳ Саййид

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Француз терговчилари Башар Асадни ҳибсга олишга янги ордер берди'ning rasmi

    Дунё 22.01.2025 17:42

    Француз терговчилари Башар Асадни ҳибсга олишга янги ордер берди

    Суриянинг собиқ раҳбари уруш жиноятлари ва инсониятга қарши жиноятлар, қотилликларга шерикликда ва армия томонидан тинч аҳолига қарши қасддан ҳужум уюштирганликда айбланмоқда.

    'Туркия Исроил билан савдо муносабатларини қайта тиклаши мумкин'ning rasmi

    Дунё 22.01.2025 17:39

    Туркия Исроил билан савдо муносабатларини қайта тиклаши мумкин

    Исроил армиясининг Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракатлари ва геноциди боис Туркия 2024 йил 9 апрелда Исроил билан импорт ва экспорт операцияларини тўлиқ тўхтатган эди.

    '“Толибон” Трампнинг Афғонистондаги Америка қуролларини қайтариш чақириғига рад жавобини берди'ning rasmi

    Дунё 22.01.2025 17:36

    “Толибон” Трампнинг Афғонистондаги Америка қуролларини қайтариш чақириғига рад жавобини берди

    Трамп агар "Толибон" ҳаракати АҚШнинг қолдирилган ҳарбий техникасини қайтармаса, Афғонистонга молиявий ёрдамни тўхтатиш билан таҳдид қилди.

    'Россия Мудофаа вазири Ўзбекистонга келди'ning rasmi

    Дунё 22.01.2025 12:59

    Россия Мудофаа вазири Ўзбекистонга келди

    Андрей Белоусов Тошкентга ташрифи давомида ҳарбий-сиёсий раҳбарият билан музокаралар ўтказади.

    'Трамп АҚШда туғилганлик ҳуқуқи асосида фуқаролик беришни чеклади'ning rasmi

    Дунё 22.01.2025 10:49

    Трамп АҚШда туғилганлик ҳуқуқи асосида фуқаролик беришни чеклади

    Президентнинг бу Фармонига АҚШнинг 22 штати қарши чиқиб, судга мурожаат қилди.

    'Туркиядаги ёнғин қурбонлари сони 76 кишига етди'ning rasmi

    Дунё 22.01.2025 09:42

    Туркиядаги ёнғин қурбонлари сони 76 кишига етди

    Қурбонлар орасида ҳозирга қадар Ўзбекистон фуқаролари аниқланмаган.