АсосийДунё

Трамп махсус вакилига Украинадаги уруш масаласини 100 кун ичида ҳал қилишни топширди

Америка ушбу можарони якунлаш учун қўлидан келган барча ишни қилмоқчи.

'Трамп махсус вакилига Украинадаги уруш масаласини 100 кун ичида ҳал қилишни топширди'ning rasmi

Дональд Трамп ўз махсус вакили Кит Келлогга Украинадаги уруш масаласини 100 кун ичида ҳал қилишни топширди. 

"Келлог буни уддалай олишига деярли ҳеч ким ишонмаяпти. Трамп Келлогга шундай вазифа юклаган бўлса-да, Украинадаги музокаралар жараёнини шахсан ўзи назорат қилишни режалаштирмоқда", деб хабар беради The Wall Street Journal.

ОАВга кўра, Россия билан келишувга эришиш Трамп тасаввур қилганидан кўра анча мураккаб вазифа бўлади.

"Трамп маъмурияти Украинадаги урушни бир йўла тугатишни мақсад қилган. Америка ушбу можарони якунлаш учун қўлидан келган барча ишни қилади", — дея таъкидлади АҚШ Давлат котиби Марко Рубио. 

    Бошқа янгиликлар