Аввал хабар қилганимиздек, кеча, 21 январь кун. Туркиянинг Карталкая тоғ-чанғи курортидаги 11 қаватли меҳмонхонада йирик ёнғин содир бўлган. Ҳодиса юз берган пайтда меҳмонхонада 200 дан ортиқ одам бўлган. Ёнғин дастлаб меҳмонхона ресторанида бошланган, кейин аланга бутун бинони қамраб олган. Сўнгги маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида 79 киши ҳалок бўлди.
Ҳукумати ёнғин чиққан Гранд Картал меҳмонхонасини бузиб ташлашга қарор қилди, деб хабар берди маҳаллий ОАВ.
Ўтказилган экспертиза натижасида бинонинг конструкциялари жиддий шикастлангани аниқланди.
Эслатиб ўтамиз, қурбонлар орасида ҳозирга қадар Ўзбекистон фуқаролари аниқланмаган.