Саида Мирзиёева таълим соҳасидаги халқаро ҳамкорлар билан учрашув ўтказди.
Учрашувда UNICEF, UNESCO, UNDP, IHTT, Жаҳон банки ва бошқалар билан таълим масаласига янги ёндашувлар муҳокама қилинди.
"Халқаро таълим куни арафасида мен Ўзбекистоннинг бу йўналишдаги ислоҳотлари самарасини, муваффақиятларини фахр билан эътироф этмоқчиман. Биз таълим — фаровонлик пойдевори эканига қатъий ишонамиз ва ҳар бир бола учун ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш имкониятини таъминлашга интиламиз", — деб ёзади Саида Мирзиёева.
Халқаро ҳамкорлар — UNICEF, UNESCO, UNDP, IHTT, Жаҳон банки ва бошқалар билан муҳим учрашув ўтказган. Мулоқот давомида таълим масаласига янги ёндашувлар — инновациялар, замонавий методикалар ва жаҳон тажрибасига асосланган ечимлар муҳокама қилинган.