АсосийЖамият

Россияда ота-онасиз қолиб кетган бола Ўзбекистонга қайтарилди

Ота-онанинг ҳозирда қаердалиги номаълум.

'Россияда ота-онасиз қолиб кетган бола Ўзбекистонга қайтарилди'ning rasmi

Жорий йилнинг 22 январь куни хорижда ота-она қарамоғисиз қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган вояга етмаган шахс Россия ИИВ Самара вилояти Бош бошқармаси Вояга етмаган ҳуқуқбузарларни вақтинча сақлаш маркази ходимлари кузатувида Тошкент шаҳрига етиб келди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя агентлиги хабар қилди. 

Бола Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига вақтинча жойлаштирилди.

Бола 2023 йилда онаси билан Россия Федерациясига меҳнат миграциясига борган. Рейд давомида РФ ҳудудида бўлиб туриш қоидаларини бузилиши ортидан Ўзбекистонга юборилган. 

Маълум бўлишича ота-онанинг ҳозирда қаердалиги номаълум.

Ҳозирда "Инсон" ижтимоий хизмат кўрсатиш маркази болани муқобил жойлаштириш чораларини кўрмоқда.

    Бошқа янгиликлар