Ўзгидромет хабарига кўр, дам олиш кунлари республикамиздан совуқ ҳаво массалари чекина бошлайди. Бутун республика бўйлаб ҳаво ҳарорати кўтарилиши фонида қуёшли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Эртага кечаси ҳаво ҳарорати 2-7 даража совуқ оралиғида сақланиб, кундузи 7-12 даража илиққача кўтарила бошлайди, якшанба куни эса кечаси ҳаво ҳарорати 2 даража совуқ-3 даража илиққача, кундузи 9-14 даража илиққача кўтарилади.
24-25 январда бази жойларда шамол 13-18 м/с гача тезликда эсади.
Тошкент ва Наманган вилоятларининг тўгли ҳудудларида қор кўчиши хавфи мавжуд.
Пойтахтда: Дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди, шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Эртага кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин, ҳаво ҳарорати кечаси 3-5 даража совуқ, кундузи 8-10 даража илиқ бўлади. Якшанба куни кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин, ҳаво ҳарорати кечаси 0-2 даража илиққача, кундузи 11-13 даража илиққача кўтарилади.