АсосийЖамият

Оққўрғонда эри томонидан калтакланган 23 ёшли аёл шифохонада вафот этди

Эркакка нисбатан қўзғатилган жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 126(1)-моддаси 8-қисмими “г” бандига қайта малакаланиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

'Оққўрғонда эри томонидан калтакланган 23 ёшли аёл шифохонада вафот этди'ning rasmi

Куни кеча Оққўрғон туманида турмуш ўртоғини калтаклаган 37 ёшли эркак ИИО томонидан процессуал тартибда ушлангани, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилгани ва аёл тиббий муолажа олаётгани ҳақида хабар берилган эди. 

Вилоят ИИБ Матбуот хизматининг маълум қилишича, 23 ёшли аёл кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай бугун шифохонада вафот этди.

Тошкент вилояти Ички ишлар Бош бошқармаси марҳумнинг яқинларига чуқур таъзия ва ҳамдардлик билдирди.

Шунингдек, мазкур ҳолат жабрланувчининг ўлимига олиб келгани сабабли қўзғатилган жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 126(1)-моддаси 8-қисмими “г” бандига қайта малакаланиб, тергов ҳаракатлари давом этаётганини маълум қилинди.

    Бошқа янгиликлар