АсосийЖамият

Банк ходимасининг фирибгарлигини фош этган мухбирга маъмурий иш очилди

Энг қизиғи ўзгалар номига ўзлаштирилган кредит пулларни Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси Шарофиддин Болиев пластик картаси орқали тўлаб келган. Судья бу қонунбузарликдан хабардор бўлган эҳтимол ва қонунбузар аёлини ҳимоя қилган бўлиши мумкин.

'Банк ходимасининг фирибгарлигини фош этган мухбирга маъмурий иш очилди'ning rasmi

Журналистик суриштирув жараёнида банк ходимасининг фуқаролар номига кредит расмийлаштириб, пулларни ўзлаштириб олганини фош қилган мухбир Рухсора Ғафуровага нисбатан маъмурий иш очилди.

Мухбир Рухсора Ғофурова Жиззахдаги банк ходимасининг фирибгарлиги юзасидан материал тайёрлаган.

Журналистик суриштирув жараёнида банк ходимасининг фуқаролар номига кредит расмийлаштириб, ўзлаштиргани тилга олинади. 

- Видео лавҳада тилга олинган қонунбузарликка оид ҳужжатлар қонунга мувофиқ, кўрсатув эфирга узатилгач, ходимага нисбатан дарҳол жиноят иши қўзғатилиши лозим эди, - дейди "Эзгулик" ҳамжамияти раиси Абдураҳмон Ташанов. - Чунки Ўзбекистон Республикаси ЖПК талабларига кўра, оммавий ахборот воситасининг жиноят ҳақида берган хабари жиноят иши очилишига асос бўлади. 

Аммо тескариси - банк ходимасининг аризасига кўра Рухсоранинг ўзига нисбатан маъмурий иш қўзғатилган. Эмишки, журналист банк ходимасининг шаън ва қадр-қимматини камситибди ҳамда унинг жинояти ҳақида хабар бериб, қонунбузарлик содир этибди. 

Ҳужжатлардан кўринишича, банк ходимасининг ўзга шахслар номига олинган кредитининг бир қисмини унинг эри - Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси Шарофиддин Болиев ўз пластик картаси орқали тўлаб келган. Судья бу қонунбузарликдан хабардор бўлган эҳтимол ва қонунбузар аёлини ҳимоя қилган. Катта эҳтимол билан журналистга ҳужум ортида ҳам жанобнинг ўзлари турибди. 

Қонун амал қилмайдиган жамиятда бу каби унсурга ажабланмайман. Бу жиноятларни Олий суднинг ўзи қўллаб-қувватласа ҳам ҳайратланмайман - Жунгли қонуни. Кимдир ўзини Рухсорага ҳамкасб ҳисобласа, бирлашайлик, ҳақ сўзни ҳимоя қилайлик. Адвокат дўстларимиз, илтимос, ёрдам қўлини чўзинг! Зўровонликка тўқнашиш ҳаммамизнинг бошимизда борга ўхшайди.

Судьялар олий кенгаши Матбуот хизмати  Судьялар одоб комиссиясида ушбу маъмурий ҳуқуқбузарликка доир ишга судьялар ҳамжамияти вакилининг эҳтимолий алоқадорлиги ўрганиб чиқилишини маълум қилди.

    Бошқа янгиликлар