АсосийЖиноят

Сурхондарё ва Наманганда 8 кгга яқин наркотик моддалар савдосига чек қўйилди

Тожикистон ва Қирғизистондан келтирилган "опий" ва "гашиш" моддаларини машинасига яшириб, сотишни режалаштирган фуқаролар ушланди.

'Сурхондарё ва Наманганда 8 кгга яқин наркотик моддалар савдосига чек қўйилди'ning rasmi

Қўшни давлатлардан олиб келинган
қарийб 8 кг.
наркотик моддалар савдосига чек қўйилди. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идоралари darakchi.uz хабар берди. 

Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тезкор тадбирлар ўтказилди.

Хусусан, Сурхондарё вилоятининг Денов туманида яшовчи, 1987 й.т. фуқаро ва унинг Термиз шаҳрида истиқомат қилувчи, 1985 й.т. жиноий шериги 3 кг. 849 гр. “опий” моддасини Самарқанд вилоятига сотиш мақсадида олиб келган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, ушбу гиёҳвандлик воситаси муқаддам тожикистонлик наркокуръер томонидан Денов тумани ҳудудига контрабанда йўли билан етказиб берилган.

Наманган вилоятининг Поп туманида ўтказилган тезкор тадбирда “Тошкент-Наманган” йўналишида ҳаракатланаётган, Чуст туманида яшовчи, 1983 й.т. шахс бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилди. Натижада, унинг салон қисмига яшириб қўйилган 2 кг. 436 гр. “гашиш”моддаси аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Маълум бўлишича, у муқаддам тожикистонлик наркокуръерлар томонидан айланма йўллар орқали Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани ҳудудига олиб келиниб, хуфия жойга қолдириб кетилган ушбу гиёҳвандлик воситасини олиб, қайтаётган бўлган.

Бошқа ҳолатда эса “Наманган-Андижон” йўналишида ҳаракатланган “Кобальт” русумли автомашина Андижон шаҳрида тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, унда йўловчи сифатида кетаётган Қирғиз Республикаси фуқароси, 1972 й.т., муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган шахсга тегишли 1 кг. 702 гр. “гашиш”моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Терговга қадар текширув давомида, у Қирғиз Республикасидан контрабанда йўли билан Наманган вилоятига олиб келган ушбу наркотик модданиАндижон шаҳрида сотишни режалаштирганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Сариосиёда ҳоким ўринбосари фирибгарликда айбланиб қамалди'ning rasmi

    Жиноят 21.11.2025 08:28

    'Андижонда 2 млрд сўмлик тилла буюмларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди'ning rasmi

    Жиноят 20.11.2025 21:54

    'Наманганда таълим тизимидаги мансабдорлар томонидан ташкил қилинган “бункер” фош этилди'ning rasmi

    Жиноят 20.11.2025 20:38

    Наманганда таълим тизимидаги мансабдорлар томонидан ташкил қилинган “бункер” фош этилди

    Бир қатор ўқитувчилардан имтиҳон натижаларини ижобий ҳал қилиб беришни ваъда қилган ҳолда 1300–1500 АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилган.

    'Тошкент ва Наманганда 30 кг га яқин гиёҳванд модда билан боғлиқ наркокурьерлар қўлга олинди'ning rasmi

    Жиноят 20.11.2025 11:37

    Тошкент ва Наманганда 30 кг га яқин гиёҳванд модда билан боғлиқ наркокурьерлар қўлга олинди

    Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси бўйича иш қўзғатилди.

    'Тошкентда солиқ бош инспектори пора олганликда гумонланиб ушланди'ning rasmi

    Жиноят 19.11.2025 12:11

    Тошкентда солиқ бош инспектори пора олганликда гумонланиб ушланди

    Пойтахт Солиқ бошқармасининг бош инспектори 5 минг доллар пора олган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Унга нисбатан “пора олиш” моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

    'Икки нафар ИИБ тезкор ходими пора олаётганда ушланди'ning rasmi

    Жиноят 19.11.2025 07:54

    Икки нафар ИИБ тезкор ходими пора олаётганда ушланди

    Сирдарёнинг Ховос туманида ИИБнинг икки нафар тезкор ходими гумонланувчиларни қўрқитиб, пул талаб қилди.