Статистика агентлиги дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йил давомида АҚШдан Ўзбекистонга 30 672 нафар туристлар ташриф буюрган.
Бу кўрсаткич 2023 йил билан солиштирилганда 7720 нафарга ошган.
2024 йилда АҚШдан Ўзбекистонга келган туристларнинг асосий сафар мақсадлари:
- саёҳат – 24 545 нафар
- хизмат юзасидан – 2 861 нафар
- қариндошларни йўқлаш – 2 517 нафар
- тижорат – 397 нафар
- ўқиш – 340 нафар
- даволаниш – 12 нафар.