NATO’нинг юқори мартабали расмийси Россия Германиянинг қурол ишлаб чиқарувчи Rheinmetall компанияси раҳбари Армин Паппергерни ўлдиришни режалаштирганини тасдиқлади.
NATO Бош котиби ёрдамчисининг инновациялар, гибрид ва кибер-кибер масалалар бўйича ўринбосари Жеймс Aппатурайнинг сўзларига кўра, AҚШ ва Германия разведкаси томонидан тўхтатилган ушбу суиқасд Россиянинг Европадаги мудофаа саноати раҳбарларини ўлдириш режаларининг бир қисми бўлган.
Бу биринчи марта NATO, немис ёки америкалик юқори мартабали амалдор Паппергерни ўлдириш учун фитна уюштирилганининг тасдиқланишидир. 2024 йил июл ойида жаҳон оммавий ахборот воситаларида бу ҳақдаги тахминлар кенг тарқалган эди.
“Сўнгги бир неча йил давомида биз NATO’га аъзо мамлакатлар бўйлаб саботаж уюштириш ҳодисаларига гувоҳ бўлдик, бу билан мен поездларни релсдан чиқариш, ўт қўйиш, сиёсатчиларнинг мулкига ҳужум қилиш, саноат раҳбарларига суиқасд уюштиришларни назарда тутяпман. Rheinmetall воқесидан бошқа суиқасдалар ҳам режалаштирилган”, - деди Aппатурай Европа Парламентининг гибрид уруш бўйича қўмитаси йиғилишида.
Aппатурайнинг сўзларига кўра, россияликлар ўз фитналари учун ходимларни “жиноий тўдалар ёки асил мақсаддан бехабар ёшлар ёки муҳожирлар” ёрдамида жиноий хатти-ҳаракатларни амалга ошириш учун онлайн тарзда ёллашади.
"Умуман олганда, улар қўпол тарзда бўлсада, Украинани қўллаб-қувватлашга путур етказиш ва ваҳима уйғотиш мақсадида қилинган", - дея қўшимча қилди NATO расмийси.
Ғарб иттифоқчилари Украинани йиллар давомида қурол-яроғ билан дастаклаб келади, чунки у Россия президенти Владимир Путиннинг давом этаётган кенг кўламли босқинини тўхтатишга уринмоқда.
Aппатурай Европарламент аъзоларига Россиянинг стратегик доктринаси сиёсий ғалаба орқали мақсадга эришиш, "қўлида мавжуд барча воситалардан фойдаланиш", жумладан инфратузилмага зарар етказиш ёки сиёсий аралашувдан иборатлигини таъкидлади.
Aппатурай Европа ўзининг “қайнаётган қурбақа” менталитетидан чиқиб кетиши кераклигини айтди ва ўтган декабрдаги нутқида “уруш даври тафаккурига” ўтиш вақти келганини айтган NATO Бош котиби Марк Рюттенинг фикрини такрорлади.
“Бош котиб ўзининг биринчи нутқида бизга уруш менталитети кераклигини, шу жумладан, барча мамлакатларимизга қарши доимий ва кучайиб бораётган беқарорлик кампанияси борлигини айтди. Саботаж ҳам шулар жумласидан, ”, деган Aппатурай тингловдан кейин Politico нашрига берган интервьюсида.
Абдуллоҳ Саййид