АсосийДунё

Трамп АҚШдаги барча фаластин тарафдорлари бўлган хорижликларни, жумладан талабаларни ҳам, депортация қилиш тўғрисидаги фармонни имзоламоқчи

Трамп федерал идораларга антисемитизмга қарши курашиш учун мавжуд “барча фуқаролик ва жиноий ваколатларни” аниқлашни буюрувчи фармонга имзо чекди.

'Трамп АҚШдаги барча фаластин тарафдорлари бўлган хорижликларни, жумладан талабаларни ҳам, депортация қилиш тўғрисидаги фармонни имзоламоқчи'ning rasmi

Трамп фаластинга хайрихоҳ хорижликларни аниқлаш, жазолаш ва депортация қилиш бўйича кўриб чиқишни буюрди. АҚШга таълим визаси билан келиб ўқиётган хорижлик талабалар ҳам шулар сирасига киради. 

Президент Дональд Трамп федерал идораларга антисемитизмга қарши курашиш учун мавжуд “барча фуқаролик ва жиноий ваколатларни” аниқлашни буюрувчи фармонга имзо чекди. Бунга қонунларни бузган яҳудийларга қарши фаолларни депортация қилиш йўлларини топиш ҳам киритилган.

The New York Post нашри биринчи бўлиб хабар қилган бу фармонга кўра, федерал агентликлар ва департаментлар раҳбарлари 60 кун ичида Оқ уйга тавсиялар тақдим этиши шарт. Шунингдек, Адлия вазирлигига ҲАМАСни қўллаб-қувватловчи граффити ва таҳдидларни, жумладан, университет шаҳарчаларидаги ҳолатларни тергов қилиш режасини тузиш топширилган.

“Яҳудий талабалар доимий камситишга учрашмоқда; улар кутубхоналар ва ўқув хоналари каби умумий кампус майдонларига киришдан маҳрум қилинмоқда; қўрқитиш, тазйиқ, жисмоний таҳдидлар ва ҳужумларга учрамоқда”, — дейилади фармонда.

“АҚШнинг сиёсати шундан иборатки, антисемитизмга қарши қатъий кураш олиб бориш учун барча мавжуд ва тегишли ҳуқуқий воситалардан фойдаланилади, қонунбузар антисемитик тазйиқ ва зўравонликларга алоқадор шахслар жавобгарликка тортилади, депортация қилинади ёки бошқа чоралар кўрилади.”

Фармонга кўра, 2023 йил 7 октябрдаги террорчилик ҳужумларидан кейин Ғазога уруш бошлашга сабаб бўлган аксилисроил намойишлари давомида қонунларни бузган чет эллик фуқаролар, жумладан, виза билан ўқиётган талабалар ҳам депортация қилиниши керак.

“Давлат котиби, таълим вазири ва ички хавфсизлик вазири ўз ҳисоботларида олий таълим муассасаларини (ОТМ) 8 U.S.C. қонуннинг 1182-моддаси (a)(3) бандига кўра, яъни хавфсизлик нутқаи назаридан ўқишга  қабул қилинмаслик асослари билан таништириш бўйича тавсияларни ўз ичига олиши лозим. 

Бу университетлар чет эллик талабалар ва ходимларнинг фаолиятини кузатиши, зарурат туғилганда тегишли ҳисоботларни тақдим қилиши ва қонунга мувофиқ, тергов ва четлаштириш чоралари кўрилишига ёрдам бериши лозим”, — дейилади фармонда.

Қонунчилик бўйича республикачилар бошқарувидаги Оқ уйнинг олти қўмитаси ўтган ойда ҳисобот тақдим қилиб, федерал ҳукуматни антисемитизмга қарши курашни кучайтиришга чақирди. Жумладан, федерал молиявий ёрдамни яҳудийларга нисбатан тазйиққа қарши қатъий сиёсат юритмаган ОТМлар учун чеклаш масаласи кўтарилди.

Ҳисоботда асосий эътибор Колумбия университетига қаратилган бўлиб, у ерда Исроилнинг фаластинликларни геноцид қилаётгани қарши энг кўп намойишлар қайд этилган. Шунингдек, антисемитик хатти-ҳаракатларга йўл қўйган деб ҳисобланган университетлар 2023 йил молиявий йилида федерал бюджетдан 2,7 миллиард доллар маблағ олгани таъкидланган.

Конгрессдаги республикачилар ҳисоботига кўра, Байден маъмуриятидаги Давлат департаменти ва Ички хавфсизлик вазирлиги мазкур намойишларда иштирок этган талабаларнинг қанчаси визага эга эканини аниқлаш борасидаги сўровларга тўсиқ қўйган.

Трамп ўз сайловолди кампанияси давомида ҲАМАС тарафдори бўлган чет эллик талабаларни депортация қилишни талаб қилган эди. Ўтган ҳафта у бу мақсадга йўналтирилган яна бир фармонга имзо чекди.

Бу фармонда “АҚШда қабул қилинган ва мамлакатда бўлиб турган чет элликлар расман террорчи деб тан олинган хорижий гуруҳларни қўллаб-қувватламаслигини таъминлаш” ҳақидаги банди бор, бироқ бу сўзлар аниқ қандай ҳуқуқий таъсир кўрсатиши ҳозирча ойдинлаштирилмаган.

2023 йил декабр ойида Конгрессга чақирилган университет раҳбарлари Республикачи вакили Элиз Стефаник (Нью-Йорк) томонидан сўроққа тутилганида, яҳудийларнинг геноцидига чақириқ жазоланиши керакми-йўқми, деган саволга жавоб беришдан бош тортган. Улар буни сўз эркинлиги билан асослаган.

                                            Абдуллоҳ Саййид 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Европа Иттифоқи Украинадаги уруш тугаши билан Россия газига қайтишни мўлжалламоқда'ning rasmi

    Дунё 30.01.2025 22:56

    Европа Иттифоқи Украинадаги уруш тугаши билан Россия газига қайтишни мўлжалламоқда

    Россия газини сотиб олиш Европадаги юқори энергия нархларини туширишга ёрдам беради.

    'Дунёда эгизаклар туғилиши кўпайиб бормоқда'ning rasmi

    Дунё 30.01.2025 21:35

    Дунёда эгизаклар туғилиши кўпайиб бормоқда

    Олимлар бунинг сабабини тушунтиришди.

    'Трамп АҚШ қўшинларини Суриядан олиб чиқмоқчи'ning rasmi

    Дунё 30.01.2025 16:14

    Трамп АҚШ қўшинларини Суриядан олиб чиқмоқчи

    Трампнинг минглаб Америка қўшинларини Суриядан олиб чиқиш нияти "Тел-Авив”да жиддий ташвиш уйғотади.

    'Сурия янги ҳукумати Россиядан Башар Асадни топширишни талаб қилди'ning rasmi

    Дунё 30.01.2025 14:59

    Сурия янги ҳукумати Россиядан Башар Асадни топширишни талаб қилди

    Башар Асад Сурияни тарк этгач, Россия Ташқи ишлар вазирлиги унинг президентликдан кетганини эълон қилганди.

    'Ҳиндистондаги диний фестивалда 40 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 30.01.2025 13:15

    Ҳиндистондаги диний фестивалда 40 киши ҳалок бўлди

    Тиқилинч оқибатида 60 киши жароҳатланганига қарамай, фестивал давом этган.

    'Яҳудийлар давлати фаластинликларга ёрдам бераётган БМТ тузилмаси UNRWA’ни ёпишни буюрди'ning rasmi

    Дунё 30.01.2025 11:33

    Яҳудийлар давлати фаластинликларга ёрдам бераётган БМТ тузилмаси UNRWA’ни ёпишни буюрди

    Шунингдек, улар ташкилот вакиллари билан алоқаларни узишни ва унинг фаолиятини Исроил ҳудудида тақиқлашни эълон қилди.