АсосийЖамият

Ўзбекистон Президенти Малайзияга етиб борди

Ташриф дастурининг асосий тадбирлари эртага, 5 февраль куни бўлиб ўтади.

'Ўзбекистон Президенти Малайзияга етиб борди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳимнинг таклифига биноан 4 февраль куни кечқурун расмий ташриф билан ушбу мамлакатга келди.

Куала-Лумпур халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Малайзия парламенти Вакиллар палатаси спикери Жоҳари бин Абдул, таълим вазири Замбри Абдулқодир ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Ўзбекистон етакчисининг ташрифи шарафига фахрий қоровул саф тортди, икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди.

Президентимиз аэропортда Малайзия парламенти спикери билан учрашув ўтказди. Бўлажак олий даражадаги учрашувлар кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.

Парламентлар доирасида фаол ҳамкорлик ва алмашинувларни давом эттириш, ўзаро ташрифлар ва дўстлик гуруҳлари тадбирларини ташкил этиш, қонун ижодкорлиги масалаларида амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш, муҳим инвестициявий, инфратузилмавий, ижтимоий ва маданий-гуманитар дастурларни амалга оширишга кўмаклашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ташриф дастурининг асосий тадбирлари эртага, 5 февраль куни бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Президенти ва Малайзия Бош вазири олий даражада музокаралар ўтказади ҳамда Ўзбекистон-Малайзия бизнес форумида иштирок этади. Саммит якунида қатор ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.

  

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Чиқиндиларни олиб кетиш хизматини кўрсата олмаган корхона билан тузилган битим бекор қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:04

    Чиқиндиларни олиб кетиш хизматини кўрсата олмаган корхона билан тузилган битим бекор қилинди

    Чиқинди хизматлари бўйича шикоят бўлганда мурожаат қилиш сўралмоқда.

    'Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:11

    'Ўз-ўзига кредит олишни тақиқлаш имкони яратилади'ning rasmi

    Жамият 04.02.2025 22:38

    Ўз-ўзига кредит олишни тақиқлаш имкони яратилади

    Яқин кунларда Ўзбекистонда ўз-ўзига кредит олишни тақиқлаш бўйича янги қонун кучга кириши кутилмоқда.

    '"Самарқанд нони" давлат рўйхатидан ўтказилди'ning rasmi

    Жамият 04.02.2025 21:18

    "Самарқанд нони" давлат рўйхатидан ўтказилди

    Бугун Адлия вазири Самарқанд вилоят ҳокими вазифасини бажарувчига "Самарқанд нони" географик кўрсаткич ҳужжатини топширди.