АсосийЖамият

Соғлиқни сақлаш вазирлигига янги ваколатлар берилиши мумкин

Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ўсиб келаётган авлоднинг интеллектуал салоҳиятини оширишга хизмат қилади.

'Соғлиқни сақлаш вазирлигига янги ваколатлар берилиши мумкин'ning rasmi

Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Унда аҳоли ўртасида йод етишмаслиги касалликларининг олдини олиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди. 

Ушбу қонун лойиҳаси билан Соғлиқни сақлаш вазирлигига ош тузини ва озиқ-овқат маҳсулотларини йодлаш учун фойдаланиладиган таркибида йод бўлган препаратларни, уларга қўйиладиган талабларни, ош тузини ва озиқ-овқат маҳсулотларини йодлашга, йодланган тузни ишлаб чиқаришга, ташишга, сақлашга ва реализация қилишга қўйиладиган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини белгилаш ҳамда унинг назоратини олиб бориш ваколатлари белгиланмоқда.

Депутатларнинг таъкидлашича, мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, йод етишмаслиги касалликларини профилактика қилиш, ўсиб келаётган авлоднинг интеллектуал салоҳиятини оширишга хизмат қилади.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Чиқиндиларни олиб кетиш хизматини кўрсата олмаган корхона билан тузилган битим бекор қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:04

    Чиқиндиларни олиб кетиш хизматини кўрсата олмаган корхона билан тузилган битим бекор қилинди

    Чиқинди хизматлари бўйича шикоят бўлганда мурожаат қилиш сўралмоқда.

    'Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:11

    'Ўз-ўзига кредит олишни тақиқлаш имкони яратилади'ning rasmi

    Жамият 04.02.2025 22:38

    Ўз-ўзига кредит олишни тақиқлаш имкони яратилади

    Яқин кунларда Ўзбекистонда ўз-ўзига кредит олишни тақиқлаш бўйича янги қонун кучга кириши кутилмоқда.

    '"Самарқанд нони" давлат рўйхатидан ўтказилди'ning rasmi

    Жамият 04.02.2025 21:18

    "Самарқанд нони" давлат рўйхатидан ўтказилди

    Бугун Адлия вазири Самарқанд вилоят ҳокими вазифасини бажарувчига "Самарқанд нони" географик кўрсаткич ҳужжатини топширди.