АсосийЖамият

Нукусдаги боғчада тарбиячилар болаларни урди

Ҳолат прокуратура томонидан қатъий назоратга олинди.

'Нукусдаги боғчада тарбиячилар болаларни урди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Нукус шаҳрида жойлашган хусусий боғчада тарбиячи болаларга ургани акс этган видеолар тарқалмоқда. 

Ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси маълумот берди.

Маълум қилинишича, видеолавҳадаги ҳолат 2024 йил ноябрь ойида Нукус шаҳрида жойлашган хусусий мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Р.Ш. ва ёрдамчи тарбиячи Д.С. томонидан содир этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Нукус шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Қонуний қарор қабул қилиниши Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан назоратга олинган. 

    Бошқа янгиликлар