АсосийЖамият

Январда ўзлаштирилган хорижий инвестициялар 3,0 млрд долларни ташкил этди

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,4 баробар кўпдир.

'Январда ўзлаштирилган хорижий инвестициялар 3,0 млрд долларни ташкил этди'ning rasmi

Жорий йилнинг январида ўзлаштирилган хорижий инвестициялар 3,0 млрд долларни ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш 1,4 баробарни ташкил этди.

Шундан, тармоқ лойиҳали ҳисобидан ўзлаштириш 1,2 млрд долларни (ўсиш 107%) ва ҳудудий лойиҳаларда 1,8 млрд долларни ташкил қилди (ўсиш 187%). Шундан, қиймати 23 млрд долларлик 513 та янгидан бошланган лойиҳада молиялаштириш очилган ва улар доирасида 1,1 млрд доллар хорижий инвестициялар ўзлаштирилди.

Шу билан бирга, 26 та туман ва шаҳарларда ўзлаштирилган хорижий инвестициялар 20 млн доллардан юқори бўлди. Хусусан, Кармана туманида кимё кластерида қиймати 334 млн долларлик 3 та лойиҳада амалий ишлар бошланди, шундан “Zarafshon industrial technology” МЧЖ ХК томонидан хитойлик инвесторлар билан каустик сода ва хлор маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаларида ҳисобот даврида 50 млн доллар инвестициялар ўзлаштирилди. Оҳангарон туманида “Metal processing technology” (ICG) МЧЖ томонидан қиймати 20 млн долларлик ишлаб чиқаришни кенгайтириш лойиҳаси доирасида 5 минг тонна мис қувурлари ва фитинглар ишлаб чиқариш белгиланган. “Навоийазот” АЖ негизида қиймати 2 млрд долларлик кимё технологик кластерлар учун энергоблок ва 300 МВт фото электр станциясини ташкил этиш лойиҳаларида 22 млн доллар ўзлаштирилди. Андижон туманида “Ипак йўли” (Хитой саноат зонаси) саноат зонасида умумий қиймати 300 млн доллардан ортиқ 9 та лойиҳалар жойлаштирилиб, хорижий инвестициялар ўзлаштириш бошланди.

Хусусан, “TIAN JIAO HONGAN AGRICULTURE HIGHTECH” МЧЖ ХК томонидан қиймати 36 млн долларлик қалампир махсулотларини чуқур қайта ишлаш лойиҳасида 10 млн доллар ва қиймати 10 млн долларлик “LONGPING-BEREKE” МЧЖ ҚК томонидан гибрид уруғлари етиштириш лойиҳаси доирасида 2,3 млн доллар ўзлаштирилди. 2 Умумий қиймати 3 млрд долларлик 3 та лойиҳада, хусусан Ангор туманида қуввати 1560 МВт бўлган комбинацияланган циклли иссиқлик электр станциясини қуриш, Нуробод туманида қуввати 500 МВт бўлган қуёш фото электр станцияси ва Ғиждувон туманида қуввати 600 МВт бўлган шамол электр станцияларини қуриш лойиҳаларида 100 млн доллардан ортиқ инвестициялар ўзлаштирилди. Давлатобод туманида Янги Наманган шаҳарчасини қуриш лойиҳаси доирасида қиймати 180 млн долларлик хорижий инвесторлар маблағлари ҳисобига олий таълим муассасасини ва кўп қаватли турар жой мажмуасини қуриш лойиҳаларида 15 млн доллар ўзлаштирилди.

Осиё тараққиёт банки иштирокида қиймати 152 млн долларлик Ўзбекистоннинг ғарбий қисмида ичимлик сув таъминоти тизимларини ривожлантириш лойиҳасида Амударё туманида “Манғит сув тозалаш иншоатлари қуриш” объектида қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда. Осиё тараққиёт банки иштирокида қиймати 161 млн долларлик Тошкент вилояти шаҳар ва туманларида ичимлик ва оқова сув тизимларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш (фаза-3) лойиҳаси доирасида кунлик қуввати 130 минг куб м лик Чирчик шаҳрида янги оқава сув тозалаш иншооти қурилмоқда.

Ҳисобот даврида қиймати 231 млн долларлик 374 та ўрта ва кичик лойиҳалар ишга туширилди ва 6,8 мингта янги иш ўринлари яратилди. Шундан, 212 та лойиҳалар белгиланган муддатидан олдин ҳамда 52 та қўшимча лойиҳалар ишга туширилиши таъминланди. Хусусан, Янгиариқ туманидаги “Cарwингс Хоразм Пласт” МЧЖнинг 8 млн доллар инвестициялар ҳисобига йилига 11,5 минг дона автомобиллар пластмасса эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш (180 та иш ўрни) лойиҳаси. Наманган шаҳрида “Наманган Шарбати” МЧЖнинг 9 млн доллар инвестициялар ҳисобига йилига 20 минг тонна мева-сабзавотларни қайта ишлаш лойиҳаси ишга туширилди ва 25 та иш ўрни яратилди. Юнусобод туманида “YUNUSABAD GALLERIA” МЧЖнинг 29 млн доллар инвестициялар ҳисобига савдо кунгилочор ва бизнес маркази ташкил этиш лойиҳаси ишга туширилди. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда автокредит фоиз ставкалари туширилиши мумкин'ning rasmi

    Жамият 07.02.2025 22:06

    Ўзбекистонда автокредит фоиз ставкалари туширилиши мумкин

    Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган йиғилишда маълум бўлди.

    'Президент Администрациясидаги штат қисқартиришлар ҳақидаги хабарларга изоҳ берилди'ning rasmi

    Жамият 07.02.2025 20:04

    Президент Администрациясидаги штат қисқартиришлар ҳақидаги хабарларга изоҳ берилди

    Ижтимоий тармоқларда Президент Администрациясидага штат бирликлари камида 50 фоизга, бошқа давлат ташкилотларида ҳам қисқартиришлар амалга оширилиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

    'Ўзбекистон каналларни бетонлаш ҳисобига сув сарфини 15 фоизгача камайтирди'ning rasmi

    Жамият 07.02.2025 20:02

    Ўзбекистон каналларни бетонлаш ҳисобига сув сарфини 15 фоизгача камайтирди

    Ўзбекистон ва Қозоғистон жорий йилда Сирдарё бўйлаб автоматлаштирилган сув ўлчаш мосламаларини ўрнатиш ишларини якунлашни режалаштирмоқда.

    'Тошкент шаҳрида уй-жойлар учун ижара нархлари 2024 йил ноябрдан бери арзонлашишда давом этмоқда'ning rasmi

    Жамият 07.02.2025 17:36

    Тошкент шаҳрида уй-жойлар учун ижара нархлари 2024 йил ноябрдан бери арзонлашишда давом этмоқда

    Январ ойида Тошкент шаҳрида уй-жойлар учун таклиф этилган ижара нархлари таҳлил қилинди.

    'Долларнинг расмий курси яна тушди'ning rasmi

    Жамият 07.02.2025 16:09

    Долларнинг расмий курси яна тушди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Тошкентдан Янгийўл, Чиноз ва Сирдарё туманларига замонавий электропоезд ҳаракати йўлга қўйилади'ning rasmi

    Жамият 07.02.2025 12:33

    Тошкентдан Янгийўл, Чиноз ва Сирдарё туманларига замонавий электропоезд ҳаракати йўлга қўйилади

    Шавкат Мирзиёев бу борадаги ишларни жадаллаштириш зарурлигини таъкидлади.