АсосийДунё

Европа Иттифоқи Трампнинг Украина борасидаги таклифини номақбул деб ҳисоблайди

Европа Иттифоқига аъзо етакчи давлатларининг Ташқи ишлар вазирлари тезкор баёнот билан чиқишди.

'Европа Иттифоқи Трампнинг Украина борасидаги таклифини номақбул деб ҳисоблайди'ning rasmi

Жорий йилнинг 8 феврал куни АҚШ ва Росия президентлари телефон орқали мулоқоти ва кейинроқ Трампнинг Украина президенти Владимир Зелеский билан ўтказган суҳбатининг  тафсилотлари ошкор бўлгач, Европа Иттифоқига аъзо етакчи давлатларининг Ташқи ишлар вазирлари тезкор баёнот билан чиқишди. Улар Трампнинг тинчлик таклифидан ҳайратга тушган.

Владимир Зеленский маъмуриятининг маълум қилишича, Трамп билан суҳбат жуда оғир кечган. Трамп Украина ҳукумати Россия босиб олган ерларни қайтаришдан умидини узишини, бу ҳақиқатдан йироқ эканини айтган. 

Шундай бўлсада, Зеленский музокараларга тайёрлигини билдирган. АҚШ билан табиий ресурслар бўйича келишув эса 14-16 феврал кунлари бўлиб ўтадиган Мюнхен конференциясида ёки ундан ҳам олдинроқ имзоланиши мумкин,— дея маълум қилган Украина президенти.

Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар вазирлари Трампнинг Украинада тинчлик ўрнатиш механизми борасидаги таклифига сиртдан жавоб бериб, унинг таклифини танқид қилишган. Бош дипломатлар Украинанинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб қувватлашлари ва Киев ўз суверинететини тиклаши учун зарур ёрдамни давом эттиришга тайёрликларини изҳор қилишган.

«Биз Украинага бериладиган ёрдамимиз ҳажмини кўпайтиришга тайёрмиз. Россиянинг ҳарбий агресияси қаршисида Украинанинг мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб қувватлашимизни эълон қиламиз. Бизнинг умумий масадимиз — Украинани адолатли, кенг қамровли ва мустаҳкам тинчликка эришиши йўлида дастаклашдан иборат” дейилади Франция, Германия, Польша, Италия, Испания ва Буюк Британия ташқи ишлар вазирларининг маслаҳатлашувидан кейин эъло қилинган баёнотда.

Малаҳат кенгашида Украинанинг Ташқи ишлар вазири Андрей Сибига ҳамда Европа Иттифоқи давлатларининг мудофаа вазирлари ҳам иштирок этган. 

«Биз кейинги қадамларин америкалик иттифоқчиларимиз билан муҳокама қилиш ниятидамиз. Бизнинг умумий мақсадимиз - Украинанинг кучли позицияда туриб гапира олишига, Европа эса ушбу музокаралар иштирокчиси бўлишига эришишдан иборат”, дейилади баёнотда.

Ўз навбатида АҚШ Украинанинг 2014 йилгача бўлган чегараларига қайтишини воқеликка тўғри келмайдиган ҳолат деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Пентагон раҳбари Пит Хегсет маълум қилган.

Хегсет, “Украинанинг NATOʼга аъзо бўлиши, АҚШ томонидан Россия билан низони дипломатик йўл билан ҳал этилганининг реал натижаси дея баҳоланмаслигини”, айтиб ўтди.  Унинг сўзларига кўра, Европа ва бошқа мамлакатлар кучлари Украина учун хавфсизлик кафолатларини таъминлаши керак, АҚШ Европага қўшин жўнатмайди.

Абдуллоҳ Саййид

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Россия газли ичимликлар ва сабзавотларни Афғонистондан импорт қилишни бошлади'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:51

    Россия газли ичимликлар ва сабзавотларни Афғонистондан импорт қилишни бошлади

    Ғарб билан иқтисодий алоқалари чекланган Россия энди Афғонистон билан ҳамкорлик қилишга мажбур бўляпти.

    'NATO'нинг Украинага кўрсатган ёрдами 2024 йилда 50 миллиард евродан ошди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:44

    NATO'нинг Украинага кўрсатган ёрдами 2024 йилда 50 миллиард евродан ошди

    Альянс аъзолари 40 миллиард евро миқдорида ҳарбий ёрдам беришни ваъда қилган эди.

    'Путин ва Трампнинг биринчи телефон суҳбати бўлиб ўтди'ning rasmi

    Дунё 12.02.2025 23:04

    'Хитой АҚШ ёрдамидан маҳрум бўлган мамлакатларни молиялаштирмоқчи'ning rasmi

    Дунё 12.02.2025 21:35

    Хитой АҚШ ёрдамидан маҳрум бўлган мамлакатларни молиялаштирмоқчи

    АҚШ USAID фаолиятини тўхтатганидан сўнг, Хитой ривожланаётган мамлакатлардаги бўшлиқни тўлдириш учун чоралар кўрмоқда.

    'Илон Маскнинг ўғли Оқ Уй юлдузига айланди'ning rasmi

    Дунё 12.02.2025 20:21

    Илон Маскнинг ўғли Оқ Уй юлдузига айланди

    Миллиардернинг ўғли бурнини ковлаб, Трампнинг қулоғига нимадир деб пичирлаган.

    'Гаровдагилар озод қилинмаса, Ғазода қайтадан жанг бошланади – Нетаньяху'ning rasmi

    Дунё 12.02.2025 17:47

    Гаровдагилар озод қилинмаса, Ғазода қайтадан жанг бошланади – Нетаньяху

    Айни пайтда Исроил армияси кучларини Ғазо секторининг ичкарисида ва унинг чегаралари бўйлаб тўпламоқда.