АсосийДУНË

Узоқ йиллар бир никоҳда яшаганларга “мукофот пули” бериш таклиф қилиняпти — Россия

Муттасил бир никоҳда 30 йил яшаганларга 30 минг рубл берилади.

'Узоқ йиллар бир никоҳда яшаганларга “мукофот пули” бериш таклиф қилиняпти — Россия'ning rasmi

Россияда узоқ вақт (30 йил ва ундан кўп) бир никоҳда яшаганларга "мукофот пули" тўланиши мумкин. Тегишли қонун лойиҳаси давлат Думасига бугун, 14 феврал куни киритилади.

Ҳужжат муаллифларидан бири, Думанинг меҳнат қўмитаси раиси Ярослав Ниловнинг айтишича, ушбу қонун тасдиқланган тақдирда, барча россияликларни, жумладан, совет даврида турмуш қурганларни ҳам қамраб олади.

Депутатлар турмуш қурганига узоқ йил бўлган оилалар учун юбилей саналарида бир марталик пуллик тўловни амалга оширишни таклиф қилишмоқда. Унга кўра, эр-хотин ажрашиб кетиб, яна қайта турмуш қурган бўлишса, улар бирга яшаган йиллар яхлитланмайди. Юбилей йили эр-хотиндан бири вафот этган тақдирда ҳам тўловни олиш ҳуқуқи сақланиб қолади.

Муттасил бир никоҳда 30 йил яшаганларга 30 минг рубл (335 доллар атрофида) берилади. Ундан кейинги ҳар ўн йилликда тўлов пулига 10 минг рублдан қўшилади.

    Бошқа янгиликлар

    'Францияда Эбола вируси билан боғлиқ илк ҳолат тасдиқланди'ning rasmi

    ДУНË Бугун 13:19

    Францияда Эбола вируси билан боғлиқ илк ҳолат тасдиқланди

    Ҳозирда беморнинг аҳволи барқарор экани айтилмоқда.

    'Россиянинг Свердловск вилоятида қуюн юз берди, ўнлаб уйлар вайрон бўлди'ning rasmi

    ДУНË 23.06.2026 15:12

    Россиянинг Свердловск вилоятида қуюн юз берди, ўнлаб уйлар вайрон бўлди

    Табиий офат оқибатида 16 киши турли даражада жароҳат олган. Жабрланганлардан бири қўли синган ҳолда Нижний Тагил шаҳридаги шифохонага ётқизилган.

    'Францияда иссиқдан қочмоқчи бўлган 40 киши чўкиб кетди'ning rasmi

    ДУНË 23.06.2026 13:40

    Францияда иссиқдан қочмоқчи бўлган 40 киши чўкиб кетди

    Жазирама Европанинг бошқа давлатларига ҳам таъсир қилмоқда. Италияда 15 та шаҳар учун энг юқори даражадаги хавф эълон қилинган.

    'Тўлов хатида Ненси Гутри ўғирлаб кетилгандан кейин вафот этгани айтилган'ning rasmi

    ДУНË 23.06.2026 10:33

    Тўлов хатида Ненси Гутри ўғирлаб кетилгандан кейин вафот этгани айтилган

    АҚШ оммавий ахборот воситалари манбаларига кўра, биринчиси уни озод қилиш учун миллионлаб биткоин талаб қилган, аммо иккинчиси унинг вафот этганини айтган.

    'АҚШ судьялари Трампнинг иккинчи президентлик муддатидаги қарорларини кескин танқид қилди'ning rasmi

    ДУНË 23.06.2026 04:50

    АҚШ судьялари Трампнинг иккинчи президентлик муддатидаги қарорларини кескин танқид қилди

    Айни пайтда Оқ уй танқидларни рад этмоқда. Иккинчи давр бошланганидан буён президент фармонлари ва бошқа қарорлар юзасидан 800 дан ортиқ даъво аризаси берилган.

    'Филиппиндаги мактабда юз берган отишмада уч нафар ўқувчи ҳалок бўлди'ning rasmi

    ДУНË 22.06.2026 11:04

    Филиппиндаги мактабда юз берган отишмада уч нафар ўқувчи ҳалок бўлди

    Маълум қилинишича, ҳодиса 22 июнь куни эрталаб Таклобан шаҳридаги San Jose National High School мактабида содир бўлган.