Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 10-октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-329-сон қарорида “Тошкент – Самарқанд” йўналишида юқори тезликдаги алоҳида йўловчи ташиш темир йўлини қуриш лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш вазифаси берилган.
Мазкур лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини “Кореа Эхимбанк”нинг грант маблағлари ҳисобидан “Саман Энгинееринг”, “Донг Меонг Энгинееринг Cонсултантс & Арчитеcтуре Cо., Лтд”, “Кореа Раилроад Cорпоратион” ва “Кореа Натионал Раилwай” компаниялари консорсиуми томонидан ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилган.
Бугун, 14-феврал куни Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев, Жанубий Кореянинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Вон До Ён, Корея Эксимбанк ваколатхонасининг Тошкентдаги раҳбари Сангжин Канг, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раисининг биринчи ўринбосари Хикматулла Рахметов, шунингдек, тегишли вазирлик ва идоралар масъул ходимлари ва Корея компаниялари консорсиуми иштирокида “Тошкент – Самарқанд” йўналишида юқори тезликдаги алоҳида йўловчи ташиш темир йўлини қуриш лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш масалалари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилиш давомида Корея компаниялари вакиллари томонидан лойиҳа техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш бўйича тақдимот ўтказилди.
Учрашувда лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқишининг амалий босқичига ўтиш учун асос бўлган тегишли ҳужжатлар имзоланди.