Ички ишлар вазири матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсовнинг маълум қилишича, жорий йилнинг 14 январь куни Термиз шаҳрида яшовчи 27 ёшли аёл 102 рақами орқали, кўчада номаълум фуқаролар жанжал қилаётганлари ҳақида Термиз шаҳри ИИБга мурожаат қилган.
Чақирув бўйича соат 09:30 ларда воқеа жойига етиб борган профилактика инспектори, аризачининг хонадонида тегишли тартибда ҳужжатларни расмийлаштираётган бўлган. Қайд этилишича, бу вақтда хонадонда аёлдан ташқари унинг онаси ва фарзандлари бўлган.
Ташқаридан аризачининг 29 ёшли турмуш ўртоғи келиб, номаълум сабабларга кўра жанжал кўтариб, профилактика инспекторига куч ишлатган.
Ҳозирда фуқаронинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан тергов олди текширув ўтказилмоқда.