АсосийЖамият

Депорт бўлган ота-оналарнинг қаровсиз қолган болалари Россиядан олиб келинди

Вояга етмаган тўрт нафар болакай танишлари қўлида қолган.

'Депорт бўлган ота-оналарнинг қаровсиз қолган болалари Россиядан олиб келинди'ning rasmi

Мамлакатимиз Бош консулхонаси дипломатлари кўмагида Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ота-она қарамоғисиз қолган тўрт нафар вояга етмаган бола Ўзбекистон қайтарилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.

Улар ота-онаси билан Россияга борган. Аммо болаларнинг ота-оналари Россия ҳудудида бўлиб туриш қоидаларини бузгани сабабли депортация қилиш учун вақтинча сақлаш марказига жойлаштирилган. Вояга етмаган тўрт нафар юртдошимиз яқин танишлари билан қолган.

Ўзбекистонлик дипломатлар зудлик билан вояга етмаган ҳамюртларимизнинг манзилини аниқлади. Шунингдек, уларнинг Ватанга қайтишига амалий ёрдам кўрсатилган.

    Бошқа янгиликлар