АсосийЖамият

Самарқандда бир ойлик келинини ўлдирган қайнонага суд ҳукми ўқилди

Аёл 13 йилга озодликдан маҳрум этилди.

'Самарқандда бир ойлик келинини ўлдирган қайнонага суд ҳукми ўқилди'ning rasmi

Самарқанд вилоятида 1 ойлик келинини ўлдирган қайнона 13 йилга қамалди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов хабар берди. 

Маълум қилинишича, мудҳиш воқеа 2024 йилнинг 3 октябрь куни Самарқанд вилояти Нарпай туманида содир бўлган. Аслида судланувчи аёл кўп йиллар олдин оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳамда ўғли ва қизини болалар уйига топширган. Бироқ у йиллар ўтиб уйланган ўғлининг олдига қайтиб, борадиган жойи йўқлигини айтган. Шу тариқа она ўғли билан яшай бошлаган. 

Аммо аёл уйга келиши биланоқ келинини тинимсиз койиб, ҳақоратлаб, камситган. Келин биринчи куниёқ ўз онасига қўнғироқ қилиб, қайнонасининг хатти-ҳаракатлари ҳақида гапириб берган. 2024 йил октябрь ойида аёл ўғли уйда йўқлигидан фойдаланиб, келини билан навбатдаги жанжални бошлаган. Можаро жараёнида айбланувчи телефоннинг зарядлаш симини олиб, қизни бўға бошлаган, шундан сўнг шиша идишни келинининг бошига уриб синдирган. Шу билан бирга, қайнона қайчини олиб, қизнинг бўйнига урган, бироқ бу билан ҳам тўхтамаган. Ошхонадан пичоқни олиб, келиннинг кўкрагига бир неча маротаба урган. Келин олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Содир этилган жиноятдан сўнг аёл қочишга уринган, бироқ у қўлга олинган. Аёл Жиноят кодексининг 97-моддаси (Ўта шафқатсизлик билан қасддан одам ўлдириш, енгилроқ жазо тайинлаш) 2-қисми  “ж” банди  билан айбли деб топилиб, 13 йилга озодликдан маҳрум этилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '2026 йилда Ҳажга борувчилар учун янги тиббий талаблар жорий этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:25

    2026 йилда Ҳажга борувчилар учун янги тиббий талаблар жорий этилди

    Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлиги 2026 йилги Ҳаж мавсумидан бошлаб зиёратчилар учун соғлиқни сақлаш бўйича янги тартибни эълон қилди.

    'Белгиланмаган жойга чиқинди ташлаганлар бир кунда жами 225 млн сўм жаримага тортилди'ning rasmi

    Жамият 16.10.2025 20:58

    Белгиланмаган жойга чиқинди ташлаганлар бир кунда жами 225 млн сўм жаримага тортилди

    Республиканинг барча ҳудудларида белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаш билан боғлиқ 328 та ҳолат аниқланди.

    'Шайхонтоҳурда автобусда буғ чиқиши ваҳима келтириб чиқарди'ning rasmi

    Жамият 16.10.2025 18:50

    Шайхонтоҳурда автобусда буғ чиқиши ваҳима келтириб чиқарди

    Мазкур ҳолат юзасидан ФВБ расмий изоҳ берди.

    'Чет элда қаровсиз қолган 5 нафар ўзбекистонлик бола ватанга қайтарилди'ning rasmi

    Жамият 16.10.2025 18:40

    Чет элда қаровсиз қолган 5 нафар ўзбекистонлик бола ватанга қайтарилди

    Вояга етмаганлар Ички ишлар вазирлиги ходими ҳамроҳлигида Тошкентга олиб келинди, улар ижтимоий қўллаб-қувватланади.

    'Озарбайжонда собиқ президент маъмури ҳибсга олинди'ning rasmi

    Жамият 16.10.2025 18:27

    Озарбайжонда собиқ президент маъмури ҳибсга олинди

    Давлатга хиёнат ва мол-мулкларни қонунийлаштиришда айбланган сиёсатчига 4 ойлик уй қамоғи тайинланди.

    '2026 йилдан ЭҲФлар хавф даражасига кўра баҳоланади'ning rasmi

    Жамият 16.10.2025 18:13

    2026 йилдан ЭҲФлар хавф даражасига кўра баҳоланади

    Солиқ органлари электрон ҳисобварақ-фактуралар орқали шубҳали операцияларни автоматик аниқлашни бошлайди.