АсосийДунё

ҲАМАС Ғазо секторини Фаластин маъмуриятига топширишга тайёрлигини билдирди

ҲАМАС тегишли қарорни Қоҳирадаги музокаралар давомида Миср босими остида қабул қилган.

'ҲАМАС Ғазо секторини Фаластин маъмуриятига топширишга тайёрлигини билдирди'ning rasmi

ҲАМАС ҳаракати Ғазо секторини бошқаришни Фаластин миллий маъмуриятига топширишга тайёр. Бу ҳақда манбага таяниб, Sky News Arabia хабар берди.

Маълум қилинишича, ҲАМАС тегишли қарорни Қоҳирадаги музокаралар давомида Миср босими остида қабул қилган. Тегишли қарор ҳақида Фаластин Озодлик Ташкилоти раҳбариятига мактуб йўлланган. ҲАМАС бу борада ўз шартларини ҳам қўйган. Жумладан, уларнинг барча давлат хизматчилари янги маъмурият таркибига киритилиши ва уларга пенсия тўлови кафолатланиши керак.

Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац аввалроқ мамлакат “ўз мавжудлигини хавф остига қўйиши мумкин бўлган” Фаластин давлатининг ташкил этилишига йўл қўймаслигини айтганди. АҚШ махсус вакили Стив Виткоффнинг сўзларига кўра, Ғазо секторида ўт очишни тўхтатишнинг иккинчи босқичи ва гаровга олинган исроилликларни фаластинлик маҳбусларга алмашиш бўйича музокаралар шу ҳафта давом этади. Музокараларнинг иккинчи босқичи тирик қолган барча исроиллик маҳбусларни озод қилишни ўз ичига олади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Туркияда мактабда отишма: 9 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 03:40

    Туркияда мактабда отишма: 9 киши ҳалок бўлди

    Туркиянинг Қаҳрамонмараш шаҳридаги мактабда юз берган отишма оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди.

    'Кремль Петер Мадярни ғалаба билан табриклашдан бош тортди'ning rasmi

    Дунё 14.04.2026 04:50

    Кремль Петер Мадярни ғалаба билан табриклашдан бош тортди

    Россия Президенти матбуот котиби “дўст бўлмаган” давлатларга табрик йўлланмаслигини билдирди.

    'Орбан даври Петер Мадярнинг Венгрия сайловидаги йирик ғалабаси билан якунланди'ning rasmi

    Дунё 13.04.2026 07:02

    Орбан даври Петер Мадярнинг Венгрия сайловидаги йирик ғалабаси билан якунланди

    Виктор Орбаннинг 16 йиллик ҳокимияти тугади ва “сайлов автократияси” деб танқид қилинган тизим парчаланди

    'Жанубий Корея Қозоғистондан нефть импортини йўлга қўймоқчи'ning rasmi

    Дунё 13.04.2026 04:01

    Жанубий Корея Қозоғистондан нефть импортини йўлга қўймоқчи

    Эрон атрофидаги кескинлик ва Ҳормуз бўғозидаги хатарлар Сеулни янги энергия манбаларини излашга мажбур қилмоқда.

    'Афсонавий ҳинд Болливуд қўшиқчиси Аша Бҳосле 92 ёшида вафот этди'ning rasmi

    Дунё 12.04.2026 16:58

    Афсонавий ҳинд Болливуд қўшиқчиси Аша Бҳосле 92 ёшида вафот этди

    Унинг овози 1970–80-йилларда ҳинд киноси мусиқасининг энг машҳур ва таъсирли белгиларидан бири бўлиб, Болливуд саундтрекларининг шаклланишига катта ҳисса қўшган.

    'Ҳужумлардан кейин Саудия нефть қувури фаолияти тикланди'ning rasmi

    Дунё 12.04.2026 11:44

    Ҳужумлардан кейин Саудия нефть қувури фаолияти тикланди

    Саудия Арабистони асосий нефть қувури ҳужумлардан сўнг тўлиқ қувватда ишлашга қайтганини маълум қилди.