АсосийЖиноят

Сирдарёда "заправка"ни текширишга келган “Ўзэнергоинспекция” ходимининг машинасига гиёҳванд модда ташлаб қўйилди

“Метан заправка”да 5,7 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилганлиги фош этилди.

'Сирдарёда "заправка"ни текширишга келган “Ўзэнергоинспекция” ходимининг машинасига гиёҳванд модда ташлаб қўйилди'ning rasmi

Сирдарё вилоятида 5,7 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган метан “заправка”га алоқадор шахслар текширувга келган “Ўзэнергоинспекция” ходимининг машинасига гиёҳванд модда ташлаб кетгани фош этилди. Бу ҳақда “Ўзэнергоинспекция” хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 8 февраль куни “Ўзэнергоинспекция” марказий аппарати мутахассислари томонидан Сирдарё вилояти, Сирдарё туманида жойлашган “П.М.Г.” МЧЖга қарашли АГТКШДА назорат тадбири ўтказилган.

Мутахассислар томонидан АГТКШнинг газ ҳисоблагичини кўздан кечиришга борилганда, шохобчанинг газ ҳисоблагичи ўрнатилган хонадан номаълум шахс қўлида ҳар хил кабеллар билан чиқиб, ушбу жойдан қочиб кетган. Шундан сўнг, газ ҳисоблагич кўздан кечирилганда ҳисоблагичнинг алоқа тармоғи узилмаганлиги кузатилиб, ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатилгани шубҳа қилиниб, ҳисоблагич конфигурацияларини текширтириш учун ечиб олиниши билдирилганда, АГТКШ раҳбарлари томонидан тўсқинлик қилинган ва ҳисоблагични ечиб олишга қаршилик кўрсатилган.

Шу вақтда кутилмаганда Сирдарё тумани ИИБ тезкор вакили келиб, “Ўзэнергоинспекция” мутахассиси A.Н.га тегишли автомашинани кўздан кечириб, шубҳали равишда номаълум модда топиб, воқея жойидан мутахассисни олиб кетган.

Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган текширувларга кўра, АГТКШ тегишли шахслар томонидан қасддан уюштиргани аниқланган.

Қолаверса, тадбир давомида, жамиятга қарашли газ ҳисоблаш ускунасини маълумотлар базасига ташқи таъсир кўрсатилганлиги ҳам аниқланган.

Дастлабки ҳисоб-китобларига асосан давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори 5 млрд 740 млн сўмни (2,2 млн м3) ташкил этган.

Аниқланган ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун прокуратура органига юборилган.

Маълумот учун, ушбу тадбиркорлик субъектида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш такроран содир этилган бўлиб, яъни инспекция мутахассиси томонидан 2024 йилда мазкур АГТКШ раҳбарига қарашли Сирдарё вилоятида жойлашган 2 та АГТКШда (“С.А.Л.” ва “М.Г.” МЧЖлар) табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаб, жами 28,3 млрд сўмлик зарар ҳисоб-китоб қилинган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Сурхондарёда экстремистик гуруҳ фаолиятига чек қўйилди'ning rasmi

    Жиноят 11.09.2025 09:03

    Сурхондарёда экстремистик гуруҳ фаолиятига чек қўйилди

    20 нафар шахс 6 йилдан 13 йилгача озодликдан маҳрум этилди.

    'Тошкентда 7 ёшли қизалоқ онаси томонидан пичоқлаб ўлдирилди'ning rasmi

    Жиноят 10.09.2025 09:35

    Тошкентда 7 ёшли қизалоқ онаси томонидан пичоқлаб ўлдирилди

    Айиқ қафасидан омон чиққан қиз бу гал онасидан омон қолмади.

    'Қирғизистондан олиб келинган 5,7 млрд сўмлик тилла тақинчоқлар тўхтатиб қолинди'ning rasmi

    Жиноят 10.09.2025 08:56

    Қирғизистондан олиб келинган 5,7 млрд сўмлик тилла тақинчоқлар тўхтатиб қолинди

    Фарғонада ноқонуний савдо билан шуғулланган икки шахс қўлга олинди.

    'Самарқандда фуқаронинг хонадонидан  25 кгдан зиёд марихуана топилди'ning rasmi

    Жиноят 09.09.2025 19:58

    Самарқандда фуқаронинг хонадонидан 25 кгдан зиёд марихуана топилди

    Вилоятнинг 2 та туманида наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

    'ДХХ: Андижон, Тошкент ва Қашқадарёда коррупцион ҳолатлар фош этилди'ning rasmi

    Жиноят 09.09.2025 09:04

    ДХХ: Андижон, Тошкент ва Қашқадарёда коррупцион ҳолатлар фош этилди

    Тезкор тадбирлар давомида мансабдор шахслар ва фуқароларнинг пора олиш ва пора талаб қилиш ҳолатларига чек қўйилди.

    'Қирғизистондан катта партиядаги “Регапен” олиб кирганлар қўлга олинди'ning rasmi

    Жиноят 08.09.2025 08:45

    Қирғизистондан катта партиядаги “Регапен” олиб кирганлар қўлга олинди

    Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумондорлар қамоққа олинди.