Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятининг Асака тумани солиқ инспекцияси бошлиғи вазифасини бажарувчиси инспекция ходимини ҳақорат қилганлиги ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат бўйича Солиқ қўмитаси муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат назоратга олиниб, хизмат текшируви тайинланган.
"Натижаси бўйича тегишли чора кўрилиши маълум қилинади", - дейилади хабарда.