АсосийЖамият

Бугун ҳам Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор ёғишда давом этади

Ҳарорат 0-5° илиқ бўлади.

'Бугун ҳам Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор ёғишда давом этади'ning rasmi

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида эрталаб баъзи жойларда қор ёғади. Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак кузатилади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача, баъзида 23-25 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 0-5° илиқ бўлади.

Пойтахтда куннинг биринчи ярмида қор ёғади. Эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 1-3° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 0-5° совуқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар