АсосийДунё

Жанубий Корея президенти ҳарбий ҳолат жорий этгани учун фуқаролардан узр сўради

“Ҳарбий ҳолат давлат ва халқ манфаатларини кўзлаб эълон қилинган эди”, - деди Юн Сок Ёл Конституциявий суддаги сўнгги сўзида.

'Жанубий Корея президенти ҳарбий ҳолат жорий этгани учун фуқаролардан узр сўради'ning rasmi

Корея Республикаси президенти Юн Сок Ёл мамлакати фуқароларидан ўтган йилнинг декабр ойида ҳарбий ҳолат жорий этилиши сабабли юзага келган ноқулайликлар учун кечирим сўради.

У импичмент бўйича иш кўрилаётган Конституциявий судда сўнгги сўзида халқидан узр сӯраган.

Президент нега ҳарбий ҳолат жорий этишга буйруқ берганини изоҳлар кан, бу “давлат ва халқ манфаатларидан келиб чиққан ҳолда” амалга оширилганини айтди.

“Ҳарбий ҳолат давлат ва халқ манфаатларини кўзлаб эълон қилинган эди, бироқ бу жараён  сиз, азиз фуқароларимиз орасида ноқулайлик ва саросимага сабаб бўлди, бунинг учун чин дилдан узр сўрайман”, — деди Юн Сок Ёл.

Президент ушбу ҳодисадан "чуқур оғриқ ва айбдорлик" ҳиссини туйганини таъкидлаб, уни қўллаб-қувватлаганларга миннатдорчилик билдирди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 3 декабридан 4 декабрига ўтар кечаси Юн Сок Ёл мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий қилган, бир неча соатдан кейин парламент уни бекор қилган эди.

Юн Сок Ёлга ишончсизлик ва коррупцияда шубҳаланиш аслида президент рафиқасининг қимматбаҳо сумкачани совға сифатида олганидан бошланган эди. Бу ҳақда аввадроқ батафсил маълумот берган эдик.

14 декабр куни парламент Юн Сок Ёлга импичмент эълон қилди ва энди унинг тақдирини Конституциявий суд ҳал қилади.

Aгар суд президентни лавозимидан четласа, янги давлат раҳбари учун сайловлар 60 кун ичида ўтказилиши керак.

Абдуллоҳ Саййид

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ғазо секторида соғлиқни сақлаш тизимини тиклаш учун камида 7 миллиард доллар талаб этилади'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:50

    Ғазо секторида соғлиқни сақлаш тизимини тиклаш учун камида 7 миллиард доллар талаб этилади

    Ғазодаги 36 касалхонадан тахминан 18 таси қисман қайта ишга туширилган.

    'Исроил Сурия жанубига ҳаво ҳужуми уюштирди'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:47

    Исроил Сурия жанубига ҳаво ҳужуми уюштирди

    Исроил мамлакат пойтахти Дамашқдан 20 км жанубда жойлашган Кисве шаҳрига, шунингдек, Сурия жанубидаги Дара вилоятига ҳужум қилган.

    'Қирғизистонда  "уч", "етти", "йигирма" каби маросимлар ўтказиш тақиқланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:37

    Қирғизистонда  "уч", "етти", "йигирма" каби маросимлар ўтказиш тақиқланди

    Шунингдек, энди дабдабали қабр тошлари ўрнатиш ҳам мумкин эмас.

    'АҚШ ва Украина ер ости бойликлари борасида келиша бошлади'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:01

    АҚШ ва Украина ер ости бойликлари борасида келиша бошлади

    Зеленский яқин кунларда Вашингтонга ташриф буюриб, ушбу келишувни имзолаши мумкин.

    'Туркия разведкаси террорчилардан бирини ушлади'ning rasmi

    Дунё 25.02.2025 20:16

    Туркия разведкаси террорчилардан бирини ушлади

    У 2013 йилда Хатай вилоятининг Рейханли туманида содир этилган қонли террорчилик ҳужуми ташкилотчиларидан бири бўлган.

    'Туркиялик машҳур қўшиқчи Сердар Ортач озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинди'ning rasmi

    Дунё 25.02.2025 15:24

    Туркиялик машҳур қўшиқчи Сердар Ортач озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинди

    Қўшиқчи Туркияда энг оғир жиноятлардан саналмиш ноқонуний инвестицияни тарғиб қилгани учун жазога тортилган.