АсосийЖамият

Сурxондарёдаги терговга олиб кетилган шахснинг ўлим ҳолати Омбудсман назоратига олинди

50 ёшли фермер маъмурий қамоққа олингани ва кейинроқ вафот этгани ҳақидаги хабарлар кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

'Сурxондарёдаги терговга олиб кетилган шахснинг ўлим ҳолати Омбудсман назоратига олинди'ning rasmi
Сурхондарё вилоятида содир бўлган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давомида 50 ёшли фермер Тохир Хаитов маъмурий қамоққа олингани ва кейинроқ вафот этгани ҳақидаги хабарлар кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ахборот хизмати хабар берди. 

Мазкур ҳолат Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) томонидан назоратга олиниб, ҳолатга доир маълумотлар ўрганилмоқда.

Омбудсманга маълум қилинишича, Т. Хаитов Жиноят ишлари бўйича Узун туман судининг 2025 йил 24 февралдаги қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) бўйича айбли деб топилган ва унга 6 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. У Термиз шаҳридаги маъмурий қамоқхонага олиб борилаётган вақтда соғлиғининг ёмонлашгани сабабли Сариосиё туман тиббий ёрдам бўлимига олиб келинган. Бироқ тиббий ходимлар унинг вафот этганини маълум қилишган.

Сариосиё туман суд-тиббий экспертизаси хулосасида марҳум юрак ишемик касаллиги, инфаркт миокарди, юрак аневризми ва юрак тампонацияси оқибатида вафот этгани қайд этилган. Шунингдек, унда пиелонефрит ва артеросклероз асоратлари мавжуд бўлган. Экспертиза кўриги вақтида унинг баданида бирор-бир тан жарохатлари ва уларнинг излари аниқланмаганлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сариосиё туманпрокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, текширув  вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига Омбудсман томонидан сўров юборилди.

Омбудсман терговга қадар текширув давомида мазкур ҳолатни ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўрганиш таъминланишини сўрайди.  

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Баҳорнинг илк кунида қандай об-ҳаво кузатилади?'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:25

    Баҳорнинг илк кунида қандай об-ҳаво кузатилади?

    "Ўзгидромет" прогнозларни эълон қилди.

    'Фермерлар учун дизель нархининг ўсиши чекланди'ning rasmi

    Жамият 28.02.2025 21:40

    Фермерлар учун дизель нархининг ўсиши чекланди

    Республика товар хом-ашё биржасига кўрсатма юборилди.

    'Президент Рамазони шарифнинг кириб келиши билан халқни табриклади'ning rasmi

    Жамият 28.02.2025 21:12

    Президент Рамазони шарифнинг кириб келиши билан халқни табриклади

    Ушбу муқаддас ойда қилинадиган ибодат ва дуолар, эҳсон ва амалларни Парвардигори олам даргоҳида қабул бўлишини тилади.

    'Маош 15 млн сўмгача: “Янги Тошкент”да иш бор'ning rasmi

    Жамият 28.02.2025 20:13

    Маош 15 млн сўмгача: “Янги Тошкент”да иш бор

    Ўзбекистоннинг Туркиядаги ва Россиядаги элчихоналари Тошкентда ўзбекистонликлар учун 15 млн сўмгача маошли иш борлигини эълон қилди.

    'Айрим транспорт воситаларига VIN рақамини шакллантириш бўйича давлат хизмати кўрсатилади'ning rasmi

    Жамият 28.02.2025 20:09

    Айрим транспорт воситаларига VIN рақамини шакллантириш бўйича давлат хизмати кўрсатилади

    Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали кўрсатилади.

    'Бугун Рамазоннинг биринчи кечаси нималар содир бўлади?'ning rasmi

    Жамият 28.02.2025 18:54

    Бугун Рамазоннинг биринчи кечаси нималар содир бўлади?

    Бугун шом намозидан кейин Рамазоннинг илк кечаси кириб келади.