АсосийЖиноят

ҚҚСни сунъий қайтариш орқали 24 млрд. ўмарган гуруҳ қўлга олинди

ДХХ томонидан солиқ, божхона, банк ходимлари ва ҳоким ўринбосари ҳамда тадбиркорлардан иборат уюшган жиноий гуруҳ фаолияти фош этилди.

'ҚҚСни сунъий қайтариш орқали 24 млрд. ўмарган гуруҳ қўлга олинди'ning rasmi

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан иқтисодий жиноятларга қарши курашиш йўналишида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида 17 нафар солиқ идоралари ходимлари, 1 нафар божхона органи ходими, 1 нафар банк ходими, 1 нафар туман ҳокимининг биринчи ўринбосари ва 18 нафар тадбиркорлик субъектларининг мансабдор шахсларидан иборат уюшган жиноий гуруҳ фаолияти фош этилди.

Аниқланишича, ушбу гуруҳ томонидан 2020-2023 йиллар давомида 8 та сохта корхона ташкил қилиниб, хорижга сохта экспорт қилинган мебель маҳсулотлари учун қайтарилиши белгиланган 15 фоиз қўшилган қиймат солиғининг (ҚҚС) салбий фарқ суммасини асоссиз қайтариб олиш орқали, улар жами 24 млрд. 580 млн. сўм бюджет маблағларини талон-торож қилишган.

Жиноий гуруҳ фаолиятини солиқ идораларининг собиқ ходими мувофиқлаштириб борган ва айнан мазкур шахс норасмий раҳбарлик қилган корхоналар Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида рўйхатдан ўтган бўлсада, уларнинг юридик манзиллари асоссиз равишда тез-тез ўзгартирилиб, уларга расмий раҳбар сифатида ишга алоқадор бўлмаган шахсларнинг номлари киритилган. Шунингдек, корхоналарнинг фаолият тури сифатида мебель ишлаб чиқариш билан шуғулланиш белгиланган бўлсада, аслида улар ҳеч қандай ишлаб чиқаришни амалга оширишмаган.

Бундан ташқари, ҳисобот ҳужжатларида гўёки ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотлар Қирғизистон Республикасига экспорт қилинганлиги акс эттирилган. 

Лекин, текширувлар жараёнида экспорт операциялари амалга оширилмаганлиги, корхоналарнинг муҳрлари уюшган гуруҳ томонидан сохталаштирилганлиги ва экспорт шартномалари шакллантирилганлиги ҳамда давлат бюджетидан юқорида кўрсатилган қўшилган қиймат солиғи пул маблағлари ноқонуний қайтариб олинганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 167, 179, 184, 209 ва 228-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди.

Тергов давомида 6 млрд. 808 млн. сўм давлат ҳисобига ундирилди. Шунингдек, етказилган зарарни қоплаш учун 6 млрд. 300 млн. сўмлик мол-мулк, жумладан 1 та кўп қаватли хусусий тиббий клиника биноси, 1 та автомобиллар ювиш шаҳобчаси, 2 та хонадон, 6 та автомашина ҳамда телефон ва компьютер жиҳозлари хатланди. 

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди томонидан 38 нафар судланувчиларнинг 14 нафарига 5 йил 6 ойдан 7 йил 6 ой муддатгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Шунингдек, 18 нафар шахсга нисбатан турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, уларга Жиноят Кодексининг 72-моддасини қўллаган ҳолда 2 йил муддат ичида етказилган моддий зарарни қоплаш мажбурияти билан 3 йил синов муддати тайинланди.

Бундан ташқари, судланувчиларнинг 6 нафарига нисбатан 2 йилдан кам бўлмаган муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шукуров иши бўйича қарор чиқарган судьяларга хизмат текшируви бошланди'ning rasmi

    Жиноят 19.12.2025 12:56

    Шукуров иши бўйича қарор чиқарган судьяларга хизмат текшируви бошланди

    Акмал Шукуровни қамоқдан озод қилган апелляция суди қарори юзасидан Судьялар олий кенгаши текширув тайинлади.

    'Тошкентда Таиландга икки нафар фуқарони  фоҳишаликка юбормоқчи бўлган шахс ушланди'ning rasmi

    Жиноят 19.12.2025 09:24

    Тошкентда Таиландга икки нафар фуқарони фоҳишаликка юбормоқчи бўлган шахс ушланди

    Маълум бўлишича, мазкур жиноий ҳаракат Таиландда бўлиб турган, 2005 йилда туғилган Ф.А. томонидан ташкиллаштирилган.

    'Самарқандда мармар тошлар орасига яширилган 37 кг гиёҳвандлик воситаси аниқланди'ning rasmi

    Жиноят 16.12.2025 09:38

    Самарқандда мармар тошлар орасига яширилган 37 кг гиёҳвандлик воситаси аниқланди

    Тадбир давомида жами 37 кг 421 грамм “экстракцион опий” ашёвий далил сифатида олинган.

    'АҚШдаги университетда юз берган отишмада ўзбекистонлик талаба ҳалок бўлди'ning rasmi

    Жиноят 15.12.2025 08:36

    'Ўзбекистон фуқароси Россия–Украина урушида иштирок этгани учун 3 йилга қамалди'ning rasmi

    Жиноят 11.12.2025 19:01

    Ўзбекистон фуқароси Россия–Украина урушида иштирок этгани учун 3 йилга қамалди

    У 2025 йил июнь ойигача Украинага қарши жанговар ҳаракатларда иштирок этган.

    'Қарийб 1 млрд сўмлик хорижий валютанинг четга чиқиши тўхтатилди'ning rasmi

    Жиноят 06.12.2025 14:59

    Қарийб 1 млрд сўмлик хорижий валютанинг четга чиқиши тўхтатилди

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 25,182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.