АсосийСиёсат

Фавқулодда вазиятлар вазири нега ишдан олингани маълум қилинди

Президент раислигида коррупциянинг олдини олиш бўйича ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

'Фавқулодда вазиятлар вазири нега ишдан олингани маълум қилинди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида коррупциянинг олдини олиш бўйича ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди. 

Қайд этилишича, коррупцияни таг-томири билан қуритиш учун аввало инсон омили ва қоғозбозликни камайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Масалан, аҳолига ер бериш жараёнида фуқаролари ҳоким ва ўнга яқин идоралар ўртасида сарсон бўлиб юрарди. Умуман, бу соҳа коррупция “ўчоғи”га айланган эди.

Ерни ҳоким қарори билан ажратишдан тўлиқ воз кечилиб, аукцион тизимига ўтилгани натижасида бу тизим халқчил бўлди.

Қурилиш соҳаси энг коррупциялашган соҳалардан бири эди. “Шаффоф қурилиш” дастури жорий этилганидан кейин бу йўналишда ҳам ижобий ўзгаришлар сезилмоқда.

Илгари инвестиция дастурига кирган объектларни қурадиган пудратчилар мингтага ҳам етмасди. Ўтган йили 13,5 мингта объект қурилишида 4 мингдан зиёд пудратчи иштирок этди. Соҳа рақамлашгани ҳисобига ўтган 4 йилда 3,6 триллион сўм бюджет маблағи тежалди.

Лекин қурилишга рухсат бериш, бинони топширишда ёнғин хавфсизлиги бўйича бюрократия ва қонун бузилиш кўпайиб кетгани учун ўтган ҳафта фавқулодда вазиятлар вазири ва унинг ўринбосарлари ишдан олинди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шавкат Мирзиёев 6 та давлатдан янги тайинланган элчилардан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 16:59

    Шавкат Мирзиёев 6 та давлатдан янги тайинланган элчилардан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди

    Давлатимиз раҳбари дипломатик ваколатхоналар раҳбарларини Янги Ўзбекистондаги шарафли миссияси бошлангани билан самимий табриклади.

    'Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги савдо ҳажми 1 миллиард долларга етказилади'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 08:05

    Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги савдо ҳажми 1 миллиард долларга етказилади

    Икки мамлакат Бош вазирлари бошчилигида ҳукуматлар делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтди.

    '“Коррупцияни енгиш учун биринчи навбатда унинг ортиқча ҳашамат ва дабдаба деган “ўқ илдизларини” қуритишимиз шарт”'ning rasmi

    Сиёсат 05.03.2025 15:26

    “Коррупцияни енгиш учун биринчи навбатда унинг ортиқча ҳашамат ва дабдаба деган “ўқ илдизларини” қуритишимиз шарт”

    Президент коррупцияга “жамият танасидаги саратон” сифатида қараш кераклигини айтди.

    '“Жавобгарлик ҳам қаттиқ бўлади”'ning rasmi

    Сиёсат 05.03.2025 13:48

    “Жавобгарлик ҳам қаттиқ бўлади”

    Президент барча раҳбарларни судлар фаолиятига аралашишдан қатъий огоҳлантирди.

    'Президент: Хизмат транспортида юришни кескин қисқартириб, миллий автомобиль ва мебелга ўтиш зарур'ning rasmi

    Сиёсат 05.03.2025 13:37

    Президент: Хизмат транспортида юришни кескин қисқартириб, миллий автомобиль ва мебелга ўтиш зарур

    Шунингдек, президент Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ҳисоб палатасига тўғридан-тўғри давлат харидларини 2 карра қисқартиришга топшириқ берди.

    '"Бундан буён секторлар фаолияти билан прокурор, ички ишлар ва солиқ шуғулланмайди"'ning rasmi

    Сиёсат 05.03.2025 12:08

    "Бундан буён секторлар фаолияти билан прокурор, ички ишлар ва солиқ шуғулланмайди"

    Уларнинг ўрнига эндиликда Бош вазир ўринбосарлари ўзига тегишли соҳалар билан ўз кучи ва тизими билан шуғулланиши белгиланди.