АсосийЖамият

Тошкентда маданий мерос объекти ёнида ноқонуний қурилиш тўхтатилди

Ўзбекистон амалий санъат музейига таҳдид солаётган қонунбузарликлар сабабли судга даъво аризаси киритилган.

'Тошкентда маданий мерос объекти ёнида ноқонуний қурилиш тўхтатилди'ning rasmi

Тошкент туманлараро иқтисодий суди Яккасарой тумани Юсуф Хос Ҳожиб кўчаси, 28 уй манзилида олиб борилаётган қурилиш ишларини тўхтатди. Бу ҳақда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси хабар қилмоқда. 

Маълум қилинишича, даъво аризаси Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ташаббуси билан Маданий мерос агентлиги томонидан Ўзбекистон амалий санъат музейига таҳдид солаётган қонунбузарликлар сабабли киритилди.

"Музей муҳим маданий мерос объекти ва Тошкент модернизмининг диққатга молик намунаси ҳисобланади. Шу сингари масканларни муҳофаза қилиш нафақат тарихни, балки шаҳарнинг меъморий қиёфасини сақлаб қолиш учун ҳам муҳимдир", дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар