АсосийЖамият

Франциядаги нуфузли шаҳарсозлик форумида илк бор Ўзбекистон иштирок этмоқда

Канн шаҳрида дунёнинг энг нуфузли кўчмас мулк ва инвестиция форуми ўз ишини бошлади.

'Франциядаги нуфузли шаҳарсозлик форумида илк бор Ўзбекистон иштирок этмоқда'ning rasmi

2025 йил 11-14 март кунлари Франциянинг Канн шаҳрида дунёнинг энг нуфузли кўчмас мулк ва инвестиция форуми — МИПИМ 2025 бўлиб ўтмоқда.  Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Янги Тошкент дирекцияси матбуот хизмати хабар қилди. Маълум қилинишича, ушбу йирик анжуманда Ўзбекистон илк бор Янги Тошкент лойиҳаси билан иштирок этмоқда. Мазкур лойиҳа мамлакатимизнинг урбанизация ва барқарор ривожланиш борасидаги амбисияларини халқаро майдонда тақдим этиш учун муҳим имкониятдир.

МИПИМ — глобал инвестиция ва шаҳарсозлик майдони

МИПИМ 1990 йилдан буён ҳар йили ташкил этилиб, бугунги кунда кўчмас мулк ва шаҳарсозлик соҳасидаги энг йирик тадбирлардан бирига айланган. Бу ерда дунёнинг етакчи инвесторлари, девелопер компаниялари, архитекторлар ва шаҳар бошқаруви мутахассислари ўз лойиҳаларини тақдим этади.

МИПИМ 2024 йилги форумида 90 дан ортиқ давлатдан 21 000 дан зиёд иштирокчи, 2 500 та компания ва 6 000 нафар инвестор қатнашган бўлса, жорий йилда ушбу кўрсаткичлар янада ошиши кутилмоқда.

Янги Тошкент МИПИМ 2025 доирасида Ўзбекистон делегацияси махсус стенд билан иштирок этмоқда. Ушбу павилёнда Янги Тошкент шаҳрининг биринчи босқич макети, лойиҳа бўйича батафсил тақдимот материаллари ҳамда шаҳарсозлик режалари намойиш этилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Фарғона туманида нарколаборатория фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:12

    Фарғона туманида нарколаборатория фош этилди

    3 нафар шахс хонадонни ҳар ойига 250 АҚШ долларидан ижарага олиб, у ерда гиёҳвандлик воситалари тайёрлаш билан шуғулланишган.

    'Қибрайда психофаол дориларини яшириб тарқатаётган “закладчик”лар ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:59

    Қибрайда психофаол дориларини яшириб тарқатаётган “закладчик”лар ушланди

    Йигитлар кузатув давомида ППХ ходимларидан қочишга уринган.

    '"Мажбурий овоз йиғиш учун маошингиздан ушлаб қолишларига йўл қўйманг!”'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:36

    "Мажбурий овоз йиғиш учун маошингиздан ушлаб қолишларига йўл қўйманг!”

    Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўқитувчиларга мурожаат билан чиқди.

    'Андижонда ҳам ер қимирлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:25

    Андижонда ҳам ер қимирлади

    Силкиниш учта туманда қайд этилган.

    'Бугун Ўзбекистоннинг битта вилоятида ёмғир ёғади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:19

    Бугун Ўзбекистоннинг битта вилоятида ёмғир ёғади

    Республикада ҳарорат 15-20° атрофида бўлади.

    'Тошкентда ер қимирлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:27

    Тошкентда ер қимирлади

    Зилзила кучи 3 баллни ташкил этган.