АсосийДунё

Покистонда жангарилар йўловчи поездига ҳужум қилди

Жангарилар поезд йўловчиларини гаровга олганликларини иддао қилиб, ўз талаблари бажарилмаса, уларни ўлдириш билан таҳдид қилмоқда.

'Покистонда жангарилар йўловчи поездига ҳужум қилди'ning rasmi

Покистонда «Белужистон озодлик армияси» сепаратистлари ичида 400 нафарга яқин одам бўлган йўловчи поездига ҳужум қилди. Жангарилар поезд йўловчиларини гаровга олганликларини иддао қилиб, ўз талаблари бажарилмаса, уларни ўлдириш билан таҳдид қилмоқда.

Ҳужум Jaffar Express компаниясига тегишли поездга қилинди. У Кветта шахридан Равалпиндиига йўл олган бўлиб, ҳодиса мамлакатнинг жануби–ғарбида, Белужистон вилоятида содир бўлган.

Жангарилар ҳаракатлари натижасида поезд ҳаракатланиши тўхтатилган. Reuters агентлигининг маълум қилишича, таркиб ҳозирги вақтда тоннел ичида турибди. AFP агентлиги эса полиция вакилларига таяниб, поезднинг тоғли ҳудудда тоннелга киришидан олдин тўхтатилганини хабар қилди.

Полиция маълумотига кўра, ҳодиса содир бўлган ҳудуд яқинида портлаш ва ўқ овозлари эшитилган. Маҳаллий ҳокимиятлар маълумотларига кўра, поезд тўхтатилган ҳудудда мобил алоқа ва интернет йўқ.

Белужистон озодлик армияси баёнотида айтилишича, жангарилар поезддаги йўловчилар билан бирга ҳужумга қарши чиққан кучларни ҳам гаровга олган. Улар, агар полиция ва ҳарбийлар ортга чекинмаса, гаровдагиларни ўлдиришини билдирди.

Власти ҳозирча гаровга олинганлар ҳақида расмий тасдиқ бермади. Полициянинг маълум қилишича, отишма вақтида поезд машинисти яраланган.

Ҳукумат вакилларига кўра, ҳужум содир бўлган ҳудудга қўшимча хавфсизлик кучлари юборилган. Белужистон ҳукумати вакили маҳаллий Dawn нашрига берган интервьюсида ҳарбийлар ва жангарилар ўртасида шиддатли отишма кетишаётганини маълум қилган.

Покистон ички ишлар вазири Моҳсин Накви поездга ҳужумни кескин қоралаб, ҳукумат «беайб йўловчиларга ўқ узган ваҳшийларга имтиёз бермаслигини» таъкидлади.

Маълумки, «Белужистон озодлик армияси» 1970-йилларнинг бошларида ташкил топган сепаратистик гуруҳ бўлиб, Белужистоннинг мустақиллигини тан олиш ва минтақанинг барча ресурсларини тўлиқ назорат қилишни талаб қилади. У АҚШ, Британия ва Европа Иттифоқига аъзо давлатлар томонидан террористик ташкилот сифатида тан олинган.

Ўтган йили АОБ жангарилари Белужистон вилоятида бир қатор қўрқинчли терактларни амалга оширган.

2024 йил ноябрь ойида жангарилар Кветта темир йўл бекатида поездни портлатиб юборган, натижада ўнлаб одам ҳалок бўлган, яна ўнлаб одам яраланган эди.

Абдуллоҳ Саййид

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'EИ АҚШ автомобиль ва самолётларига бож солиши мумкин'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:09

    EИ АҚШ автомобиль ва самолётларига бож солиши мумкин

    Божларнинг қиймати 95 миллиард еврога тенг бўлиши айтилмоқда.

    '1,5 мингдан зиёд россиялик Москвага учолмай қолди: Туркия рейслари бекор қилинди'ning rasmi

    Дунё 08.05.2025 20:53

    1,5 мингдан зиёд россиялик Москвага учолмай қолди: Туркия рейслари бекор қилинди

    Москва шаҳар мэри Сергей Собянин шаҳарга яқинлашган камида 14 та дрон уриб туширилганини маълум қилди.

    'Европа Иттифоқи Украинага Россия активларидан 1 миллиард евро ажратди'ning rasmi

    Дунё 08.05.2025 20:10

    Европа Иттифоқи Украинага Россия активларидан 1 миллиард евро ажратди

    Ушбу ёрдам пакети иқтисодий барқарорликни таъминлаш учун сарфланади.

    'Ҳиндистонда вертолёт қулаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 08.05.2025 13:08

    Ҳиндистонда вертолёт қулаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

    Шахсий мақсадларда фойдаланилган етти ўриндиқли вертолёт Ганготри томон йўл олган бўлган.

    'Кардиналлар биринчи уринишда янги папани сайлай олмади'ning rasmi

    Дунё 08.05.2025 12:59

    Кардиналлар биринчи уринишда янги папани сайлай олмади

    Систина ибодатхонасининг томига ўрнатилган мўридан чиқаётган қора тутун сайлаш тугалланмаганлигидан далолат беради.

    'Ҳиндистоннинг ҳужуми ортидан Покистонда 31 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 08.05.2025 10:55

    Ҳиндистоннинг ҳужуми ортидан Покистонда 31 киши ҳалок бўлди

    Покистон армиясининг маълум қилишича, 57 киши яраланган.