Меҳнат шартномаси асосида чет элда ишлаган фуқаролар томонидан ўтган давр учун ижтимоий солиқ қуйидаги миқдорларда тўланганда, иш стажига ҳисобга олинади:
- 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун ҳар бир ойга базавий ҳисоблаш миқдорида;
- 2019 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабрга қадар бўлган давр учун бир йилга БҲМнинг 4,5 баравари миқдорида;
- 2020 йил 1 январдан кейинги давр учун йилига базавий ҳисоблаш миқдорида.