АсосийСиёсат

Елисей саройида Ўзбекистон Президенти шарафига қабул маросими бўлиб ўтди

Қабулда икки мамлакат расмий делегациялари, Франция Бош вазири Франсуа Байру бошчилигида Вазирлар Маҳкамаси  аъзолари ва кўплаб мартабали шахслар иштирок этди.

'Елисей саройида Ўзбекистон Президенти шарафига қабул маросими бўлиб ўтди'ning rasmi

Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макрон Елисей саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шарафига давлат қабул маросимини уюштирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди. 

Қабулда икки мамлакат расмий делегациялари, Франция Бош вазири Франсуа Байру бошчилигида Вазирлар Маҳкамаси  аъзолари, таниқли маданият, санъат ва фан арбоблари, ишбилармон доиралар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Давлатимиз раҳбари Эммануэль Макрон ва унинг рафиқаси Брижит Макронга самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, бугун бўлиб ўтган музокаралар тарихий аҳамиятга эга эканини, уларнинг натижасида мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар стратегик шериклик даражасига кўтарилганини мамнуният билан қайд этди.

Франция етакчиси бугун ўтказилган музокаралар натижаларини ва имзоланган битимларни олқишлади.

– Бир неча йил ичида биз энергетика, сув ресурсларини бошқариш, коммунал хизматлар, транспорт, барқарор туризм каби муҳим соҳаларда узоқ муддатли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга эришдик. Бунинг далили сифатида Франция ҳукумати ва Франция тараққиёт агентлиги кўмагида француз компаниялари Ўзбекистонга инвестиция киритаётгани, ҳудудларда қўшилган қиймат ва иш ўринлари яратилаётгани, ёшлар касб ўрганиб, ҳаётда ўз ўрнини топаётганини келтиришим мумкин. – деди Эммануэль Макрон.

Томонлар халқларимиз фаровонлиги йўлида Ўзбекистон-Франция ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашга қатъий интилишларини билдирдилар.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Мирзиёев Бектемир туманидаги қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишди'ning rasmi

    Сиёсат 20.03.2025 17:47

    Мирзиёев Бектемир туманидаги қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишди

    Президентимиз давлат ташкилотлари ва жамоатчилик вакиллари билан бирга Бектемирдаги боғда кўчат экди.

    'Шавкат Мирзиёев “High Town City” мажмуасини бориб кўрди'ning rasmi

    Сиёсат 20.03.2025 15:47

    Шавкат Мирзиёев “High Town City” мажмуасини бориб кўрди

    Мажмуа бир кунда 5 минг кишига хизмат кўрсатиш қувватига эга. Унда 1 минг 500 киши иш билан таъминланди.

    'Президент кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан учрашув ўтказди'ning rasmi

    Сиёсат 19.03.2025 14:35

    Президент кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан учрашув ўтказди

    20 та туманда кичик ва ўрта саноат корхоналарини ривожлантириш бўйича лойиҳа офислари очилиши маълум қилинди.

    '15 та туман ва шаҳарда барча давлат идоралари битта кўп қаватли бинога кўчирилади'ning rasmi

    Сиёсат 19.03.2025 13:03

    15 та туман ва шаҳарда барча давлат идоралари битта кўп қаватли бинога кўчирилади

    Ушбу ҳудудларда давлат идораларидан бўшайдиган 150 та бино аукционда тадбиркорларга таклиф қилинади.

    'Бу йил кичик ва ўрта бизнесга 120 триллион сўм ресурс берилади'ning rasmi

    Сиёсат 19.03.2025 11:17

    Бу йил кичик ва ўрта бизнесга 120 триллион сўм ресурс берилади

    “Бунча катта маблағ илгари ҳеч қачон бўлмаган”, - деди Президент кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан учрашувда.

    'Кореяда илк бор ўзбекистонликларга соддалаштирилган тартибда виза бериш кўзда тутилмоқда'ning rasmi

    Сиёсат 19.03.2025 09:47

    Кореяда илк бор ўзбекистонликларга соддалаштирилган тартибда виза бериш кўзда тутилмоқда

    Ульсан шаҳар ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон фуқаролари учун бир қатор имтиёзлар жорий этилмоқда.