АсосийЖамият

Автобус йўлагига кирган ҳайдовчилар 375 минг сўмдан 1 млн 125 минг сўмгача жарима тўлайди

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

'Автобус йўлагига кирган ҳайдовчилар 375 минг сўмдан 1 млн 125 минг сўмгача жарима тўлайди'ning rasmi

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлашга ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун кўриб чиқилди.

Мамлакатимизда тирбандлик масаласи аҳоли учун, айниқса, пойтахтимизда энг долзарб муаммога айланмоқда. Сўнгги 2-3 йилда Тошкент шаҳрида 7-9 баллик тирбандликлар ҳар куни кузатилаётган бўлса, айрим вақтларда мазкур ҳолат 10 баллгача кўтарилмоқда. Бу эса йўлларда асабий ва зиддиятли ҳолатларига, йўловчи ҳамда ҳайдовчиларнинг соатлаб вақт сарфлашига сабаб бўлмоқда.

Шу боис йўлларда тирбандликни камайтириш ҳамда аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида жамоат транспортига устуворлик бериш йўналишида амалий чоралар кўрилмоқда.

Бироқ қонунчиликдаги бўшлиқлар жамоат транспортидан фойдаланишнинг самарадорлигини жиддий пасайиши, қатнов мунтазамлиги ва жамоат транспортининг эркин ҳаракатланишига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Шаҳар автомобиль йўлларида жамоат транспорти учун алоҳида йўлаклар ажратилиб, бошқа транспорт воситаларининг ҳаракати тақиқланган бўлса-да, уларнинг ушбу йўлакларда ҳаракатланиш давом этмоқда.

Амалдаги қонунчиликда жамоат транспорти учун алоҳида ажратилган йўлакларда ҳаракатланган транспорт воситалари ҳайдовчилари учун жавобгарлик чоралари назарда тутилмаган.

Шу билан бирга, ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини велосипед йўлаклари, тротуарлар ҳамда яшил ҳудуд майдонларида бошқариши кўплаб кузатилмоқда ва ушбу ҳудудларда ҳаракат қатнашчиларининг хавфсизлигини ишончли таъминлашга салбий таъсир кўрсатмоқда.

Йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлашга салбий таъсир кўрсатувчи омиллардан яна бири ноқонуний равишда сунъий тўсиқлар ўрнатиш, йўлни тўсиб қўйиш ҳолатларидир.

Фуқаролар ўз яшаш ҳудудларидаги кўчаларда ноқонуний равишда сунъий тўсиқлар ўрнатиши, йўлни тўсиб қўйиш орқали ҳаракатланишни чеклаган ҳолда аҳолига шошилинч хизмат кўрсатувчи ҳамда махсус транспорт воситалари ҳаракатига тўсқинлик қилмоқда.

Бу борадаги муаммоларни ҳал этиш мақсадида ишлаб чиқилган мазкур Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга янги 1287-модда киритилиб, жамоат транспорти учун алоҳида ажратилган йўлакларда ҳаракатланиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда.

Жумладан, йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлдан транспорт воситаларининг ҳаракатланиши – базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида, худди шундай ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилса – базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланмоқда.

Шу билан бирга, Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 128-моддаси номланиши ва биринчи қисми диспозицияси янги таҳрирда баён этилмоқда.

Эндиликда ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини тротуарлардан, пиёдалар ва велосипед йўлкаларидан, яшил майдонлардан юргизиши, йўл белгилари ва йўл ҳаракатининг бошқа қоидалари талабларига риоя этмаслиги учун жавобгарлик белгиланмоқда.

Сенторлар таъкидлаганидек, Қонуннинг қабул қилиниши йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга, йўлларда жамоат транспорти ҳаракатланиши учун қўшимча қулайликлар яратилишига хизмат қилади.

Муҳоҳамадан сўнг Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '2025 йилда Ўзбекистонда яна 715 минг аҳолига тоза ичимлик суви етиб бориши мумкин'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:49

    2025 йилда Ўзбекистонда яна 715 минг аҳолига тоза ичимлик суви етиб бориши мумкин

    Жорий йилда 1619 км ичимлик суви ва 521 км оқова сув тармоқларини тортиш режалаштирилмоқда.

    'Шавкат Мирзиёев Европа Иттифоқининг Халқаро ҳамкорлик бўйича комиссари Йозеф Сикела бошчилигидаги делегацияни қабул қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:31

    'Тошкентда Lacetti каналга тушиб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:06

    Тошкентда Lacetti каналга тушиб кетди

    Ҳайдовчи руль бошқарувини йўқотиши оқибатида Қорасув каналига тушиб кетган.

    'Туркманистонда турмушга чиқмаган аёлларга сариқ рўмол ўраш буюрилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:10

    Туркманистонда турмушга чиқмаган аёлларга сариқ рўмол ўраш буюрилди

    Бу талаб турмушга чиққан туркман аёлларининг ишга сариқ кўйлакда бориши ҳақидаги буйруқ билан бир вақтда пайдо бўлган.

    'Қозоғистонда қолиб кетган 10 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:04

    Қозоғистонда қолиб кетган 10 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилмоқда

    Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари ходимлари ота-она қарамоғисиз қолган болаларни қайтариш мақсадида Қозоғистонга жўнаб кетган.

    'Мажбурий овоз тўпланган лойиҳалар “Ташаббусли бюджет”дан четлатилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:56

    Мажбурий овоз тўпланган лойиҳалар “Ташаббусли бюджет”дан четлатилади

    Фарғонадаги мактабларнинг бирида ўқитувчиларнинг ойлик маошидан овоз йиғиш учун 700 минг сўмдан ушлаб қолиш талаб қилинган.