1

Бортида гимнастикачи Оксана Чусовитина бўлган самолёт портлаш хавфи туфайли қўнишга мажбур бўлди

ЖАМИЯТ 13.12.2016, 17:41
Теглар: Спорт, Аэропорт, Самолёт
Бортида гимнастикачи Оксана Чусовитина бўлган самолёт портлаш хавфи туфайли қўнишга мажбур бўлди

Етти маротаба Олимпиада мусобақаларида иштирок этгани билан машҳур бўлган гимнастикачи Оксана Чусовитина минган самолётнинг барча йўловчилари эвакуация қилинди, деб хабар берди “Тass.ru.sport” нашри.

Ўзбек гимнастикачиси Оксана Чусовитина Нью-Йорк аэропортига мажбурий қўнишни амалга оширган самолёт йўловчилари орасида эди. Уч карра жаҳон чемпиони бўлган Оксана Чусовитина АҚШнинг Хьюстон шаҳрида яшовчи мураббийси Светлана Богинскаянинг олдидан Германиянинг Франкфурт-на-Майн шаҳри томон йўл олганди.

“Парвоз вақтида самолётга портловчи модда қўйилгани ҳақида хабар берилди, – дейди гимнастикачи. – Биз эндигина Нью-Йорк шаҳри устидан учиб ўтгандик, бу хабардан 10 дақиқа ўтгач, самолёт орқага қайтиб, Нью-Йоркка қўнди. Барча йўловчилар эвакуация қилиниб, рейс бекор қилинди. Энди эртага учиш мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилдик”.

Оксана Чусовитина етти маротаба Олимпиада мусобақаларида иштирок этиб, Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган ягона спортчи ҳисобланади. У 2016 йилда Рио-де-Жанейрода ўтказилган 56 кунлик Олимпиада мусобақаларида 41 ёшга тўлганига қарамай, иштироки билан барчани ҳайратга солди.

Шарҳлар

Қарши аэропорти фаолияти вақтинча чекланди

12.12.2022, 09:51

Ноқулай об-ҳаво Қарши аэропорти фаолиятини вақтинча чеклаб қўйди, дея хабар бермоқда "Uzbekistan Airports"Маълум қилинишича, кўриш чегарасининг пасайиши, туман ва кучли шамол "Азимут" авиакомпанияси рейсини Самарқанддаги...
Самарқанд халқаро аэропортида “Очиқ осмон” режими жорий этилади

24.09.2022, 10:47

Ўзбекистонда туризм салоҳиятини ошириш, янги барпо этилган Самарқанд халқаро аэропорти имкониятларидан тўлақонли фойдаланиш ҳамда авиаташувлар бозорида рақобат муҳитини ривожлантириш мақсадида 2022 йил 1 октябрдан Самарқанд...
Майами аэропортига қўнган самолёт ёниб кетди (видео)

22.06.2022, 11:42

Доминиканнинг Red Air авиакомпаниясининг самолёти Майами халқаро аэропортига (АҚШнинг Флорида штати) қўнганидан сўнг ёниб кетди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда. Маълум қилинишича, самолёт сешанба куни маҳаллий...
Ямандаги халқаро аэропортда портлаш юз берди. Қурбонлар бор

31.10.2021, 00:22

Яманнинг Адан шаҳридаги аэропортда портлаш содир бўлди. Портлаш оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда AlArabiya телеканали хабар бермоқда. Reuters агентлигининг маълумотига кўра, портлаш Адан халқаро аэропортида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1